Ўзбекистон Афғонистонга 1 млн долларлик протеин ва витаминлар етказиб бериш бўйича келишувга эришди. 25 кунгача бўлган муддатда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича келишув лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.
Покистон ва Ўзбекистон божхона маълумотлари алмашинувини йўлга қўяди. Йил охиригача мамлакатларнинг ягона дарча тизимлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.
Президент душанба кунги видеоселекторда 6 млн сўмдан 10 млн сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етгани, 10 млн сўмдан юқори ойлик олаётганлар сони эса минг нафардан ошганини маълум қилди. «Бу ҳам яхши, лекин бу жуда кам», — деди Шавкат Мирзиёев.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов, мамлакат расмий статистикасида акс эттирилганига қарамай, газ қазиб олиш камаймаяпти, деб ҳисоблайди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши ҳақида энергетика вазири гапирган, «Ўзбекнефтгаз» эса ишлаб чиқариш прогнозини пасайтирганди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари куз-қиш мавсумида ўзаро электр етказиб бериш, унинг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоблаш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқиш ва бошқалар бўйича келишувларга эришди.
Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташрифи давомида Афғонистонга сармоя киритишни кўпайтириш, бу мамлакат ҳудуди орқали транзитга қўйилган чекловларни бекор қилиш ва юкларни Покистонга олиб ўтишда транзит тўловларини камайтириш, божхона хизматлари фаолиятини узлуксиз режимга ўтказишни муҳокама қилди.
Статистика агентлиги январь-июль ойларида электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошганини маълум қилди. Мамлакатга бундай транспорт воситалари энг кўп Хитой ва Гонконгдан олиб келиняпти.
Наманган вилоятига Хитойнинг Yutong компаниясидан 100 та янги автобус олиб келинади. ZK6890HG моделидаги автобусларнинг дастлабки 20 таси бир ҳафта ичида етказиб берилиши кутилмоқда.
Афғонистон Ўзбекистонга дизель ёнилғисини сифати ёмонлиги учун қайтармаган, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов. Унинг айтишича, маҳсулот Евро-6 стандартларига жавоб беради ва Европа бозорига экспорт қилинмоқда. «Ўша бозорга биз кириб боришимизни хоҳламаётган одамлар жуда кўп», — деди у.
Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган. Хитой ва АҚШ бир-бири билан кенг қамровли уруш таҳдидисиз бирга яшай оладими? Америкалик нуфузли дипломат Генри Киссинжер мулоҳазалари.
Жиззах вилоятидаги «Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасида дор йўли очилди. 133,3 млрд сўмлик лойиҳа Швейцариянинг Bartolet компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Зонада «Суффа платоси. 2400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ҳам ташкил этилмоқда.
KPMG халқаро аудиторлик компанияси Ўзбекистондаги электрон тижорат бўйича ҳисоботида бу бозор ҳажми 2027 йилга бориб 6−7 бараварга кенгайишини ва 1,8−2,2 млрд долларга етиши мумкинлигини прогноз қилди. Шунингдек, компания бозор кенгайишига ёрдам берувчи ва тўсқинлик қилувчи омилларни санаб ўтди.
Ўзбекистон Туркманистон билан йилига 2 млрд куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Томонлар, шунингдек, узоқ муддатли шартномалар устида ишламоқда, — деди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Навоий шаҳрида кўп қаватли уйни сақлаш бўйича мажбурий бадал ва тўловлардан қарздорлик учун квартираларни электр энергиясидан узиб қўйиш тажрибаси жорий этилади. Синов бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб бориладими-йўқми, бу бўйича маълумот келтирилмаган.
EastFruit порталига кўра, 2023 йил апрель-июнь ойларида Ўзбекистонга 37,9 минг тонна банан импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан эса 2,8 баробарга кўпроқ. Май ойидан бошлаб банан нархи олдинги йилларга нисбатан энг паст даражага тушган.
Сенаторлар сумма бир савдо шартномаси бўйича етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг 5% идан ошмаса, экспортёрларга активлар репатриацияси таъминланмагани учун жарима солинмаслиги бўйича ўзгаришларни маъқуллади. Иқтисодиёт вазири ўринбосари лимит танлови ва нега уни ошириб бўлмаслигини тушунтирди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда автомобиль ижараси ёки лизинг бўйича фирибгарлик ҳолатлари кўпайди. Сенаторлар ижарага олинган объектни мулк қилиб оладиган ижарачилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришларни маъқуллади. Лизингга олувчининг розилигисиз объектни тасарруф этиш ҳам тақиқланмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлар балиқчилик билан шуғулланиш учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит олишлари мумкин. Балиқчилик хўжаликлари учун сув ҳавзалари участкалари онлайн-аукцион орқали ижарага берилади.
«Ўзбекнефтгаз» ва Россиянинг «Форус» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган Gazli Gas Storage ҚК 2025 йилгача «Газли» ерости газ омбори қувватини икки баробарга оширишни режалаштирмоқда. «Ўзбекистонда нефть ва газ саноатининг ҳолати тўғрисида»ги маъруза муаллифлари айрим саволларни ўртага ташлашди.
«Ўзбекнефтгаз» ва Socar компаниялари Ўзбекистон ва Озарбайжонда нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг