1 июндан Paynet орқали нақд пул ечиш хизмати синов тарзида ишга туширилади. Синов муддати 2023 йилнинг декабрь ойигача давом этади.
Тижорат банклари 23 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420 — 11 435 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 470 — 11 520 сўм.
Қорақалпоғистонда сув танқислиги туфайли шоли майдонларини қисқартириш режалаштирилмоқда. Натижада бозорга мазкур маҳсулотнинг энг катта миқдорда етказиб турган ҳудудда гуруч етиштириш прогнози 2,5 баробарга — 147,2 минг тоннадан 60 минг тоннага қисқаради.
Ўзбекистон яна Хитойга газ экспорт қилишини бошлади. Апрель ойида газ экспорти ҳажми 40,5 млн долларгача етганди.
Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг қайд этишича, Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган савдо йўллари ёпилиши Марказий Осиё иқтисодий ўсиши учун жиддий таҳдидга айланиши мумкин. У ҳарбий техника ишлаб чиқариш ҳисобига эришилган ЯИМ ўсиши ҳаёт сифатини яхшиламаслигини ҳам қайд этди.
Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭС 75 млн 400 минг евро эвазига модернизация қилинди. Синов ишлари тўлиқ якунлангач, ГЭС 175 мВт электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди. Президент 2019 йилда у ердаги ишлар билан танишиб, жараённи «тарихий воқеа» деб атаган.
Тижорат банклари 22 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 420 — 11 460 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 490 — 11 545 сўм.
Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Сурхондарёнинг Сариосиё туманида 200 ўринли санаторий қурилмоқда. 7 қаватли бинонинг умумий қиймати 110 млрд сўмга тенг.
Сирдарёда EXEED автомобилларини ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. Заводда учта EXEED премиум модели — LX ва TXL кроссоверлари ва VX йўлтанламасини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бренд ишлаб чиқарувчиси эса Asaka Motors ҳисобланади.
Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга Тошкентнинг энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилувчи инвесторни аниқлаш бўйича халқаро тендер ўтказишда ёрдамлашади.
Тошкент вилоятида Wildberries компаниясининг саралаш ва логистика маркази фаолиятини бошлади. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ушбу маркетплейсда сотишлари мумкин.
Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.
Тижорат банклари 19 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 430 — 11 475 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 510 — 11 545 сўм.
«Ўзбекнефтгаз» SOCAR билан биргаликда 2024 йилда Озарбайжонда учта углеводород конини ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда. SOCAR`нинг эса Ўзбекистондаги қидирув ишларида иштирок этиши кутилмоқда.
Энергетика вазирлиги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов натижаси бекор қилинганини билдирди. Қарийб 2 трлн сўмлик танловнинг барча — 6 та лотида иккита компания ғолиб чиққан. Танлов нотўғри ташкил этилгани учун энергетика вазири ички текширув эълон қилди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош иқтисодчиси Беата Яворчик ҳамда минтақавий иқтисодчиси Эрик Ливни «Газета.uz»га иқтисодиёт учун янги хатарлар, сармояларни жалб этишнинг самарали стратегиялари, ислоҳотларнинг жамият томонидан қўллаб-қувватланиши кераклигининг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.
2023 йилнинг май-сентябрь ойларида Ўзбекистон Тожикистондан 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади.
Тижорат банклари 18 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405 — 11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480 — 11 520 сўм.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки ACWA Power Wind Karatau компаниясига Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш учун 19,3 млн доллар кредит ажратди.
Газ қазиб олишни кескин ошириш вазифасини бажариш учун конлар ва қудуқларни рақамлаштириш талаб этилади, деди «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов. Унинг сўзларига кўра, бу ишларни йил охиригача якунлаш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг