Иқтисодиёт

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади
14 декабрь 2022, 18:31

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади

ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ
14 декабрь 2022, 13:28

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ

Марказий банк 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда миллий валютадаги пул массаси 0,4 трлн сўмга кўпайиб, 125,1 трлн сўмга етганини маълум қилди. Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи эса 2,4 трлн сўмга қисқариб, 41,3 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди
14 декабрь 2022, 12:22

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди

ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, уй-жой ижараси бозоридаги вазият барқарорлашаётгани қайд этилди.

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз юқорилади. Сабаблар
14 декабрь 2022, 11:05

Ноябрда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари бироз юқорилади. Сабаблар

Ноябрь ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляция бўйича кутилмалари бироз ошди. Респондентлар томонидан валюта курсининг қадрсизланиши, ёқилғи ва энергия ресурслари, шунингдек, импорт қилинадиган хом ашё ва бутловчи қисмлар нархининг қимматлашуви нархларни оширувчи омиллар сифатида қайд этилди.

Банкларда доллар курси яна ошди
14 декабрь 2022, 09:41

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 14 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 250 — 11 310 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 340 сўм.

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади
13 декабрь 2022, 12:03

Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

Президент қарори билан 1 апрелгача тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари текширилади. Текширув президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишмасдан амалга оширилади.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди
13 декабрь 2022, 09:58

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди

Тижорат банклари 13 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 245 — 11 300 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 330 сўм.

Президент АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади
12 декабрь 2022, 20:14

Президент АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади

Ўзбекистон президенти АИ-80 бензинини 2023 йил 1 мартига қадар акциз солиғидан озод қилишни назарда тутган қарорни имзолади. Ҳужжатда «Ўзнефтгазинспекция» ва «Ўзэнергоинспекция»га бизнес омбудсман билан келишмасдан тадбиркорлар фаолиятини текширишга рухсат берилмоқда.

Шавкат Мирзиёев OTP Bank банк бошқарув раиси Шандор Чаньи билан учрашди
12 декабрь 2022, 15:15

Шавкат Мирзиёев OTP Bank банк бошқарув раиси Шандор Чаньи билан учрашди

12 декабрь куни Ўзбекистон президенти ОTP Bank банк бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди. Давлат раҳбари «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш бўйича битими муваффақиятли якуни ва Европанинг етакчи банк-молия институти Ўзбекистон бозорига кириб келгани билан банк бошқаруви раисини табриклади.

«Ипотека-банк»даги давлат улушининг 75 фоизи ОТP Bank’га сотилди
12 декабрь 2022, 13:03

«Ипотека-банк»даги давлат улушининг 75 фоизи ОТP Bank’га сотилди

12 декабрь куни Венгрия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш шартлари битими бўйича олди-сотди шартномасини имзоланди. Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди
12 декабрь 2022, 12:17

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг айтишича, 2022 йил қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлди. Бироқ шундай оғир йилда ҳам барча тармоқларда юқори кўрсаткичлар қайд этилди. 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт, 3,5 млн тонна пахта олишга эришилди, деди у.

Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган
12 декабрь 2022, 10:40

Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Хусусан, умумий солиқ тушумларининг 41,1 фоизи ёки 2,7 трлн сўми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади.

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди
12 декабрь 2022, 09:55

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди

Тижорат банклари 12 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 275 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди
12 декабрь 2022, 08:08

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди

UzAuto Motors компанияси Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартнома тузишни тўхтатди. Шундай қилиб, харидорлар учун ҳамёнбоп моделлардан фақат Onix қолди.

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди
10 декабрь 2022, 16:57

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди

Ўзбекистон Марказий банки банк секторидаги кибертаҳдидлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) сайтини ишга туширди. Сайтда сохта (фейк) ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда
10 декабрь 2022, 11:00

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.

«Ғишт заводининг ноқонуний уланишидан прокурорнинг манфаати борми?» — ПА раҳбари
10 декабрь 2022, 07:58

«Ғишт заводининг ноқонуний уланишидан прокурорнинг манфаати борми?» — ПА раҳбари

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Тошкент вилояти прокурори Олмалиқдаги газга ноқонуний уланиб олган ғишт заводини узиб қўймасликни сўраганини маълум қилди. «Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ», — деди у.

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида
9 декабрь 2022, 22:03

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида

РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширди
9 декабрь 2022, 20:06

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширди

Туркманистон Ўзбекистонга суткалик электр энергияси етказиб бериш ҳажмини қарийб 17 фоизга — 20−21 млн кВт/соатгача оширди.

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда
9 декабрь 2022, 19:24

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг