Иқтисодиёт

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширди
12 сентябрь 2022, 11:40

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш кутилмаларини 5,1 фоизга оширди

Fitch Ratings 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини 5,1 фоизга оширди. Прогнозларга кўра, жорий йилда инфляция даражаси ўртача 11,7% ни ташкил қилади ва 2024 йилга келиб 9,2% га пасаяди. Ўзбекистон суверен кредит рейтинги эса ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳоланди.

БАА компанияси Талимаржон ИЭСга қарийб $1 млрд инвестиция киритади
9 сентябрь 2022, 15:16

БАА компанияси Талимаржон ИЭСга қарийб $1 млрд инвестиция киритади

Ўзбекистон ва БААнинг Mubadala ва TAQA компанияси ўртасида «Талимаржон ИЭС»ни бошқарадиган қўшма корхона ташкил этиш бўйича битимлар имзоланди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми $1 млрд бўлиб, шундан $700 млн жалб этилган кредитларни тўлашга йўналтирилади.

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади
9 сентябрь 2022, 14:00

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади

Ўзбекистон Марказий банки 9 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 977,60 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам ўзларининг таклифларини ўзгартирди.

Август ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Асосий сабаблар
8 сентябрь 2022, 17:55

Август ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Асосий сабаблар

Август ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари пасайди. Шунингдек, кейинги 12 ойда валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва транспорт нархлари қимматлашиши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши каби омиллар нархлар ошишига таъсир этиши мумкинлиги таъкидланди.

Долларнинг расмий курси пасайди
8 сентябрь 2022, 16:23

Долларнинг расмий курси пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,01 сўмга арзонлаб, 10 977,60 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

МБ асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ нархлар билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантирди
8 сентябрь 2022, 15:03

МБ асосий ставкани ўзгартирмади, бироқ нархлар билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантирди

Марказий банк келгуси ойлар учун нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи хатарларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди. Шунингдек, йил охирига қадар инфляция бўйича прознозлар ўзгаришсиз қолмоқда. Экспорт тушумлари ва пул ўтказмаларининг ортиши ички валюта бозорини мувозанатда ушлаб туриши кутилмоқда.

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестиция компаниясига айлантирилди
8 сентябрь 2022, 12:49

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси инвестиция компаниясига айлантирилди

Президент фармони билан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖ бошқарув шаклидаги инвестицион компанияга айлантирилди. Кузатув кенгашига инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислик қилади.

Тижорат банклари 8 сентябрь ҳолатига кўра янгиланган доллар курсини эълон қилди
8 сентябрь 2022, 12:24

Тижорат банклари 8 сентябрь ҳолатига кўра янгиланган доллар курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 8 сентябрь куни ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 997,61 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўзларининг долларни сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди
8 сентябрь 2022, 12:13

МБ асосий ставкани 15% даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.

Чиноз НҚИЗни хусусийлаштириш жараёни бошланди
8 сентябрь 2022, 10:44

Чиноз НҚИЗни хусусийлаштириш жараёни бошланди

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» устав капиталидаги 100 фоизлик давлат улуши сотилаётганини эълон қилганди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Mosaic Financial компанияси танлаб олинди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 сентябрь 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 26,39 сўмга қимматлаб, 10 997,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Ўзбекистонда электрон пуллар тизими сони 15 тага етди
7 сентябрь 2022, 12:20

Ўзбекистонда электрон пуллар тизими сони 15 тага етди

Марказий банк томонидан «ExMoney», «АИСТ» ҳамда «PAYNET WALLET» электрон пуллар тизимлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди. Бу орқали Ўзбекистондаги электрон пул тизимлари сони 15 тага етди.

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти
7 сентябрь 2022, 10:49

Ҳукумат бюджет тақчиллиги чегарасига мослаша олмаяпти

Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди
7 сентябрь 2022, 10:25

ПМТИ асосий истеъмол товарлари нархининг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир кўрсатганини таҳлил қилди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, аҳоли даромадлари динамикаси бензин, пропан, гўшт каби маҳсулотлар нархига нисбатан секин ўсганлиги қайд этилди.

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди
6 сентябрь 2022, 12:34

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди

Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича янги тизим жорий қилинади
6 сентябрь 2022, 10:41

Мева-сабзавотчиликни кредитлаш бўйича янги тизим жорий қилинади

Президент кўрсатмасига биноан сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, фермерларга ҳосилни суғурталаш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Ўзбекистон Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонларини рекультивация қилиш учун 7 млн евро олади
2 сентябрь 2022, 21:49

Ўзбекистон Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонларини рекультивация қилиш учун 7 млн евро олади

ЕТТБ Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонларини рекултивация қилиш учун 7 млн евро грант ажратади. 2023 йилда бошланиши режалаштирилган ишлар эски уран конларини ёпиш, ифлосланган саноат иншоотларини демонтаж қилиш, дренаж каналларини реконструкция қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.

ОТБ Ўзбекистонга $150 млн кредит ва $3 млн грант ажратади
1 сентябрь 2022, 14:15

ОТБ Ўзбекистонга $150 млн кредит ва $3 млн грант ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш учун 150 млн доллар кредит ва 3 млн доллар грант ажратади. Лойиҳа ҳукуматнинг юқори қийматли экинларни етиштиришга ўтиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлайди.

Москва биржаси сентябрдан ўзбек сўмида савдо қилишни бошлайди
31 август 2022, 22:49

Москва биржаси сентябрдан ўзбек сўмида савдо қилишни бошлайди

12 сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги савдолари бошланади.

2022 йилда ишбилармон хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қўшимча 1 трлн сўм ажратилади
31 август 2022, 13:19

2022 йилда ишбилармон хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қўшимча 1 трлн сўм ажратилади

2022 йилда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Шунингдек, соҳа ривожи учун халқаро молия институтларидан $300 млн жалб этилиши режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг