«Навоийуран» Хитойнинг China Nuclear Uran компанияси билан биргаликда қора сланецдан уран қазиб олиш ниятида. Хорижий делегация Ўзбекистондаги бир қанча уран конларида ўзлаштириш жараёнлари билан танишди, конлардан намуналар олинди.
UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасидаги агентлик ва жамғармалар ўрнига Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилади. У чет элдан мутахассислар жалб этиб, экспортчилар янги бозорларга чиқишига кўмаклашиш, миллий брендларни хорижда тарғиб қилиш билан шуғулланади.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари нархини 3,5−6,7 фоиз оралиғида оширди. Компания, шунингдек, босқичма-босқич дилерларга кейинчалик сотиш учун автомобиль сотиб олиш имконини берадиган «ривожланган мамлакатларда қабул қилинган сотув тизими»ни жорий қилади.
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар, жумладан, Meta, Google, Apple, Netflix Ўзбекистондаги даромадларини икки баробарга ошириб, 635 млрд сўмга етказди. 2023 йилда улар 2022 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп солиқ тўлади.
Февраль ойида сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизга тушди. Газ танқислиги туфайли метан «заправка»лар ёпилиши фонида МБ ўтказган сўровномада бензин нархи ва йўлкира харажатлари кескин ошганини таъкидлаган респондентлар улуши ортди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,37 млрд долларга қисқариб, 32,2 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йил сентябридан бери энг кам кўрсаткич. Олтиннинг физик ҳажми ўзгармаган, аммо олтин ва валюта захираларининг қиймати пасайган. Маблағлар ҳисобидан 500 млн долларлик евробондлар сўндирилган.
Ўзбекистонлик дипломатлари ва Буюк Британия бизнес ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи Луис Колвелл ўртасидаги музокараларда Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги қадамларини олқишлаб, бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
2023 йили Ўзбекистон Россия табиий газини 1000 куб метри учун 160 доллардан сотиб олди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ». Бу нарх Туркия ва Хитойга сотилаётган Россия гази ўртача нархидан паст.
Gazli Gas Storage компанияси Ўзбекистондаги энг йирик газ омбори бўлган «Газли»нинг оператори таъсисчилари ўзгарганига изоҳ берди. «Бахтиёр Фазилов реструктуризациядан кейин ҳам асосий бенефициар бўлиб қолмоқда. Компания ҳеч қачон санкция остидаги шахсларга тегишли бўлмаган», — дейилади баёнотда.
Сенат раиси бошчилигидаги махсус комиссия хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича йил давомида «фавқулодда ҳолат» режимида ишлайди. ССП, Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанкда раиснинг аёллар тадбиркорлиги бўйича ўринбосарлари иш бошлайди.
Veolia Energy Tashkent 1 апрелдан иссиқлик таъминоти хизматлари (ва бир қатор бошқа коммунал хизматлар) учун ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинишини эслатиб, бу абонентларнинг аванс тўловларига қандай таъсир қилишини тушунтирди.
Президент Тошкент вилояти туманлари раҳбарларининг сусткашлигини, бу ерда савдо, ер-сув, транспорт-транзит имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётганини танқид қилди. Йиғилишда вилоятдаги туман ва шаҳарларнинг «ўсиш нуқталари» белгиланди.
Бугун, 7 мартдан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади. Энергетика вазирлиги табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтганини маълум қилди.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги Россия газининг Ўзбекистонга транзити ҳажмини 2026 йилдан бошлаб аввалроқ режалаштирилган йилига 3 мрлд куб метрдан 11 млрд куб метргача оширишни режалаштирмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».
Тошкентда турар жой нархи йилига 20 фоизга ошмоқда. Аксарият харидорларнинг фикрича, пойтахт кўчмас мулк бозорида пуфак ҳосил бўлган ва у ёрилиш арафасида. Ўзи пуфак қандай ҳосил бўлади? У ҳақиқатан ҳам борми? Уй сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак? Таҳлилчи Денис Соколов мақоласи шу ҳақда.
Рақобат қўмитаси бензин импорти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг еттита асосий муаммосини ўрганди. Улар орасида темир йўл логистикасининг қимматлиги, кредит юкламасининг юқорилиги, мажбурий сертификатлаш талаби, катта ҳажмдаги бензинни сақлаш учун сиғимларнинг йўқлиги ва бошқалар бор.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида 100 млн долларлик «Мурабаҳа» молиялаштириш битимини ва агентлик келишувини имзолади. Маблағ озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 24 ойгача бўлган муддатга ажратилади.
Ўзбекистонда 3 март куни иш фаолиятидаги АГТКШлар сони камайди. Электр таъминоти чекловлари 960 МВтга етди. Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, бензин ва дизель ёқилғиси талабга мос ҳажмда етказиб берилмоқда.
Президент қарори билан Шовот туманида 3,1 гектар ерда «Ўзбекистон-Туркманистон» савдо зонаси ташкил қилинади. Унда фақат 2 мамлакат маҳсулотлари сотилади. Маҳсулотларни киритишда божхона тўлови тўланмайди. Туркманистон орқали келувчи чет элликлар визасиз, паспорт билан 15 кун ҳудудда бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг