Иқтисодиёт

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди
26 июль 2022, 16:21

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари пасайди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 6,89 сўмга арзонлаб, 10 960,17 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Украинадаги уруш сабабли Марказий Осиёда тадбиркорлар муаммоларга дуч келмоқда — Жаҳон банки
25 июль 2022, 21:10

Украинадаги уруш сабабли Марказий Осиёда тадбиркорлар муаммоларга дуч келмоқда — Жаҳон банки

Украинадаги уруш оқибатида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда корхоналар харажатларнинг ошиши ва кредитлаш имкониятларининг қисқариши каби муаммоларга дуч келмоқда. Жаҳон банкига кўра, бу бизнеснинг ёпилиши, иш жойларининг йўқотилиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келиши мумкин.

МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда
25 июль 2022, 16:29

МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда

Жаҳондаги иқтисодий ва геосиёсий вазият оқибатида қашшоқлик даражаси ўсиб бораётгани учун имтиёзли кредитларни бекор қилишни кейинга қолдиришга тўғри келди, деди МБ раиси Мамаризо Нурмуратов. Шунга қарамасдан регулятор ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
25 июль 2022, 16:29

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 47,08 сўмга қимматлаб, 10 967,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

«Humo ва Uzcard интеграцияси маълум қийинчиликлар билан кетяпти» — МБ раҳбари
25 июль 2022, 15:57

«Humo ва Uzcard интеграцияси маълум қийинчиликлар билан кетяпти» — МБ раҳбари

Humo ва Uzcard тўлов тизимлари ўзаро интеграция асосида ишламоқда, бироқ жараён маълум қийинчиликлар билан кетяпти, дея таъкидлади МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, айрим Uzcard шартлари Humo`га тушмайди.

Президент 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқот қилади
25 июль 2022, 11:03 1

Президент 20 август куни тадбиркорлар билан мулоқот қилади

20 август — Тадбиркорлар кунида президент ишбилармон доира вакиллари билан навбатдаги очиқ мулоқотни ўтказади. Таклиф ва саволлар июль охирига қадар қабул қилинади.

UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можаро сабабчисига айланиб қолди
24 июль 2022, 16:47

UzAuto Motors Россия ва Швейцария банклари ўртасидаги можаро сабабчисига айланиб қолди

UzAuto Motors компаниясига берилган кредит Россиянинг Транскапиталбанк (ТКБ) ва Credit Suisse ўртасидаги суд жараёнига сабаб бўлди. Суд Швейцария банкининг Россиядаги активларини, жумладан 10 млн евродан кўпроқ маблағини музлатиб қўйди.

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари
23 июль 2022, 08:29

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари

Март ойидан Марказий банк нақд хорижий валютани олиб кириш ва тижорат банкларига тақдим этишни бошлади. Илгари чет эл валютаси асосан Россия банкларидан олиб келинган, бироқ ҳозирда бу имконият чекланган ва Европа банклари «нақд пул»ни «бироз хавотир ва эҳтиёткорлик билан» бермоқда, деди МБ раҳбари.

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк
22 июль 2022, 18:29

5 фоизлик инфляция мақсади 2024 йил охирига қолдирилди — Марказий банк

Марказий банк 2023 йилдан 5 фоизлик доимий инфляция мақсадига эришишни 2024 йил охирига кўчиришга қарор қилди. МБ раҳбари Мамаризо Нурмуратов мазкур қарорни келгуси йилда кутилаётган юқори инфляцион рисклар ва ноаниқликлар билан изоҳлади.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
22 июль 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 20,13 сўмга қимматлаб, 10 919,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса пасайди.

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида
22 июль 2022, 15:20 2

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади
22 июль 2022, 14:04

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «ЎзМЭТ» АЖ электр энергияси соҳасида регуляторга айланиши, бозорда олди-сотди билан шуғулланиш учун эса янги PowerTrade (номи расман тасдиқланмаган) компанияси тузилишини маълум қилди. Шу орқали давлат электрни кафолатли сотиб олишига чек қўйилади.

Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда
22 июль 2022, 10:19

Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда

Самарқанд туризм марказида 5G мобил алоқа тармоғи синовдан ўтказилмоқда, дея маълум қилди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов.

200 минг сўмлик банкнотани инфляцияни тўхтатиш учун чиқарганимиз йўқ — Марказий банк раиси
22 июль 2022, 09:05

200 минг сўмлик банкнотани инфляцияни тўхтатиш учун чиқарганимиз йўқ — Марказий банк раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкнота инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун эмас, балки одамларга қулайлик яратиш мақсадида олдинроқ чиқарилганини маълум қилди. «Пул массасининг кўпайиши — иқтисодиётда бўлаётган ижобий ўсиш ва ўзгаришларнинг маҳсули», — деди у.

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади
21 июль 2022, 18:38

Марказий банк Ўзбекистоннинг 2022 йил учун ЯИМ прогнозини яхшилади

МБ 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозларини қайта кўриб чиқди — ЯИМ ўсиши йилига 5−5,5% даражасида кутилмоқда, апрель ойида прогноз 3,5−4,5%ни ташкил этди. Инфляция 12−14% коридорининг қуйи чегараси яқинида прогноз қилинмоқда. Регулятор асосий ставкани пасайтириш қарорини тушунтирди.

Америка банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистондаги компаниялар тўловларини музлатиб қўйди — МБ
21 июль 2022, 17:16

Америка банклари 13 та ҳолатда Ўзбекистондаги компаниялар тўловларини музлатиб қўйди — МБ

Америка банклари 13 ҳолатда Ўзбекистондаги компанияларнинг тўловларини музлатиб қўйди ёки мусодара қилди. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов қайси ҳолларда компанияларда транзакциялар билан муаммолар юзага келганини сўзлаб берди.

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда
21 июль 2022, 16:29

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда

МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўртача даромадини статистика ёрдамида аниқлаш мезони ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу орқали норасмий даромад топаётган шахсларга кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда
21 июль 2022, 16:27

Долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи бор пасаймоқда

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 8,15 сўмга арзонлаб, 10 899,85 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ва рубль курслари ҳам пасайди.

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади
21 июль 2022, 12:11

Ўзбекистон бензин ва дизель экспортини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати 15 июлдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисини экспорт қилишга вақтинчалик чеклов ўрнатди.

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди
21 июль 2022, 12:08

МБ асосий ставкани 15 фоизга туширди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, йиллик 15 фоизга туширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг