Ўзбекистонда IT ва финтех компанияларга тадқиқот ва ривожланиш марказлари (R&D) учун лаборатория жиҳозларини, технологик ускуналарни божсиз олиб киришга рухсат берилади, деди президент. Шунингдек, у Божхона кодексини янгилашга кўрсатма берди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ишламай қолаётган электрон газ ҳисоблаш ускуналаридаги муаммолар бартараф этилаётганини маълум қилди. Бунинг учун республика бўйлаб 2 мингга яқин мутахассис ишламоқда.
Президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича «якуний босқич»га ўтаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЖСТ қоидаларига зид бўлган имтиёзлар бекор қилинаётганига қарамай, давлат тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва адолатли рақобат муҳитида ишлаш учун барча шароитларни яратади.
Ўзбекистон Чорвоқ сув омбори қирғоғида 10 млрд долларга Sea Breeze Uzbekistan туризм марказини қуришга рози бўлди. Аввалроқ озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов ушбу лойиҳани давлат раҳбарига тақдим этганди. Лойиҳа хорижий инвесторлар томонидан молиялаштирилади.
2025 йилда Ўзбекистон банклари тадбиркорлар эҳтиёжларини молиялаштириш учун давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда, деди президент. Давлат раҳбари кичик бизнес учун кредитлар улуши 28 фоиздан 40 фоизга ошишини таъкидлади.
2025 йилда Ўзбекистон 43 млрд долларлик инвестиция ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Инвестициялар вазири асосий эътибор импортни қисқартириш ва маҳаллийлаштириш даражасини оширишга қаратилишини таъкидлади.
Ўзбекистондаги энг йирик газ қазиб олувчи «Ўзбекнефтгаз» 2025 йилда қазиб олиш ҳажми 26,5 млрд куб метргача қисқариб боришини прогноз қилмоқда. Бу 2024 йил учун прогноздан 2,8 млрд, 2022 йилги қазиб олингандан 5,7 млрд куб метрга кам. Аввалги прогнозлардан эса 7,6 млрд куб метрга камроқ.
Ўзбекистонда «жуда кам» кенгашлар айрим солиқлар бўйича оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентларни қўллаш ваколатларидан амалда фойдаланмоқда, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров. У кенгашларни Тошкентдан кўрсатма кутмасдан, фаол бўлишга чақирди.
Президент йиғилишида газ захираларини кўпайтириш учун истиқболли ҳудудларда геология-қидирув ишларини бошлаш ва сейсмик қидирув майдонини кенгайтириш режа қилингани айтилди. «Ўзбекнефтгаз» лойиҳалари учун 2 млрд доллар хорижий кредит жалб қилмоқчи. Корхонага таннархни 8 фоизга камайтириш топширилди.
Ўзбекистон президенти фармацевтика корхоналари раҳбарлари билан учрашувда божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилиши, 100 млн долларлик капиталга эга Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил этилишини маълум қилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Темирйўлкарго» компанияси Хитойда илк ваколатхонасини очди. У мультимодал транспортни ривожлантириш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.
БМТТД 2023 йили Сирдарёдаги қишлоқ мактабида кўмирга муқобил иситиш тизимини ишга туширди. Иқтисодчилар иситиш мавсуми якунларига таяниб, янги «яшил» технология қанчалик фойдали экани ва унинг учун қандай шароитлар яратилиши кераклигини ўрганди. Лойиҳа натижалари «Газета.uz» материалида.
ОТБ Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 500 та боғчани ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Хусусан, банк Самарқанд вилоятида 100 та болалар боғчасини ривожлантириш бўйича шундай хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича ўтказилган биринчи аукционда 2 компания иштирок этди ва нархни 120 млрд сўмгача кўтарди. Бироқ улар шартнома имзоламагани учун ғолиблик бекор қилинди, дея хабар берди E-auksion. Янги аукционда 3 иштирокчи қатнашди, лекин ғолиб икки таклифдан сўнг аниқланди.
Ўзбекистон ва Афғонистон компаниялари 2025 йилда Афғонистон бозорига электр энергияси етказиб бериш бўйича келишувни узайтирди. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Афғонистонда «Сурхон — Пули-Хумри» электр узатиш линияси қурилишини ҳам муҳокама қилди.
Президентнинг фармацевтика корхоналари билан мулоқотида соҳада 1 млрд долларлик лойиҳалар шакллантириб, талаб юқори дориларни чет элникидек сифатда ишлаб чиқариш, бозорда рақобат муҳитини яратиш белгиланди. Маҳаллий корхоналарга божхона имтиёзлари яна 3 йил, 2028 йил 1 январгача узайтирилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда майнинг-пул, криптодўкон, криптодепозитарий ва криптобиржалар фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун божлар миқдорини белгилади.
Тошкент шаҳрида пулли автотураргоҳларни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи такрорий аукцион ўтказилди. 120 млрд сўм таклиф қилган аввалги ғолиб Balcomuz компанияси билан шартнома тузилмаган. Янги ғолиб Streetpark Systems бўлди, у иккита таклифдан сўнг 62,9 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
Ҳукумат тарифлар бу йил оширилгани ва апрелда яна оширилиши кутилаётганига қарамай, 2025−2027 йилларда газ ва электр энергиясини субсидиялашда давом этади. Бу 2028 йилга борибгина тўхтатилиши режалаштирилмоқда. Бош вазир ўринбосари энергоислоҳот нима билан якунланиши кераклигини тушунтирди.
Ўзбекистон уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби тизимини жорий этишда Россия тажрибасини ўрганди, деди қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов. «Одамлар пулни ўзлари билмайдиган қурувчига эмас, балки банкка олиб боради. Банк бу пулни ишончли девелоперга жўнатади», — деб тушунтирди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг