UzAuto Motors Onix автомобилини сериялари ишлаб чиқариш синов тугагач бошланишини, сотувлар эса 2022 йилнинг охири — 2023 йил бошидан амалга оширилишини маълум қилди.
Ўзбекистон мис маҳсулотларини сотишдан 2,5 миллиард доллар даромад олади, бу металнинг қарийб 60 фоизи хомашё сифатида экспорт қилинади. Электр транспорт воситалари ва электротехника ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига 2030 йилга бориб глобал талабнинг 40 фоизга ўсиши кутилмоқда. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ОКМК мис кластери базасида электромобилларни қувватлаш шохобчалари ҳамда электромобиллар ва электр автобуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни тавсия қилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 14,37 сўмга пасайиб, 10 666 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
7 октябрь куни газ фючерслари нархи кескин — 22 фоизга пасайиб, минг кубометр учун 1000 доллардан камроқни ташкил қилди. Financial Times нашри газ нархлари қулашини Россия президенти Владимир Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан боғламоқда. RT нашрига кўра, экспертлар Европа газ бозоридаги вазият вақт ўтиши билан мувозанатга келиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
2021 йилнинг 9 ойи давомида онлайн-аукцион орқали жами 221,1 млрд сўм қийматда 105,6 мингдан зиёд «чиройли» рақамлар харид қилинган. Энг қиммат сотилган авторақамнинг нархи 441,5 млн сўмни ташкил қилган. Шунингдек, товар-хом ашё биржасидаги савдолар бўйича бошқа маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 2,48 сўмга кўтарилиб, 10 680,37 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада «Бауиржан Конисбаев» (Ўзбекистон томонидан «Яллама» билан туташ) божхона пости модернизация қилинди. Ҳозирча бу ердан фақат юк машиналари ўтмоқда.
Онлайн кимошди савдосига яна 270 та радар ва камера ўрнатиш жойлари чиқарилди. Энг кўп участка Тошкент вилоятида, энг ками — Хоразмда.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда рақобатбардош молиявий бозорларни ривожлантириш учун 100 млн долларлик кредитни маъқуллади. Кредит маблағлари мамлакатда молиявий бозорлар учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган давлат сиёсати, қонунчилик ҳамда институционал ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 6,85 сўмга кўтарилиб, 10 677,89 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ўзбекистон Россия ҳудудидан 1 млн гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага олмоқчи. Бунга Ўзбекистондаги сув ресурслари танқислиги сабаб эканлиги айтилмоқда. Ижара ерларидан олинган ҳосил Ўзбекистоннинг ички бозоридаги талабни қондиришга йўналтирилади. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга Россия ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни таклиф қилган эди.
Табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкасининг ноль фоиз миқдорида белгилангани, табиий газ импортчиларининг божхона божидан озод қилинаётгани, геология-қидирув ва изланиш ишларининг қатор солиқ ва тўловлардан озод қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — президент ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортиш бўйича янги фармонни имзолади.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини қайтадан кўриб чиқди ва уни 4,8 фоиздан 6,2 фоизга оширди. Иқтисодий фаолликнинг тикланишига ички инвестициялар, халқаро савдо ва пул ўтказмаларининг тикланиши сабаб бўлмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 17,02 сўмга пасайиб, 10 671,04 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Европада табиий газ нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан олти бараварга ўсди. 5 октябрь куни табиий газ фючерслари нархи минг куб метр учун қарийб 1200 долларга етди. Яқинлашаётган иситиш мавсумида газ танқислиги хавфи хонадонларни иситиш, электр энергияси таъминоти ва саноат ишлаб чиқаришга жиддий хавф туғдириши мумкин. Европа газ бозорида нахрларнинг рекорд даражада кўтарилишининг сабаблари ва бунинг оқибатлари ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
Туркманистондан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ҳақидаги келишув яна бир йилга узайтирилди. Умумий ҳажмлар ва нархлар ошкор қилинмади, аммо ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратовнинг сўзларига кўра, тарифлар аввалги даражада сақланиб қолган.
Ўзбекистон халқаро юкларни ташишни соддалаштиришга мўлжалланган «Қуруқлик портлари» тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга қўшилди.
«Ўзавтосаноат» ва «Turkmenistan-Motors» ўртасида имзоланган меморандумга кўра, Туркманистон ҳудудида UzAuto Motors автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Туркманистон томони ўзбек товарларини 300 миллион долларга сотиб олишни режалаштирмоқда.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 10,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, маҳсулотларини Ўзбекистон билан чегарадош бўлмаган давлатларга экспорт қилувчиларга ташиш ҳаражатларининг 50 фоизгача қисми тўлаб берилади. Ариза ва тегишли ҳужжатлар Экспортни рағбатлантириш агентлигига тақдим этилади. Компенсация тақдим этиш шартлари ва уни рад этиш тартиби ҳам белгилаб берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг