Жаҳон банки Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиши бўйича прогнозини 1,6 фоиздан 1,5 фоизгача пасайтирди, шундай бўлса ҳам, мамлакат минтақада иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлатлигича қолмоқда. Жаҳон иқтисодиётида эса Иккинчи жаҳон уруши давридан кейинги энг юқори — 5,2 фоизлик пасайиш кутилмоқда.
Карантин сабабли давлат мулкини ижара олган 11 мингдан ортиқ тадбиркор ижара тўловини тўлашдан озод этилган. Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул тадбиркорларнинг қўлларида қолганлигини билдиради.
Президент ўзини ўзи банд қилган шахслар, фрилансерлар ва тадбиркорни қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарорни қабул қилди. Унга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхати кенгайтирилади, уларга бир қатор қулайликлар ва имтиёзлар берилади ҳамда уларнинг фаолиятини масофадан туриб рўйхатга олиш учун ДСҚ томонидан мобил илова ишлаб чиқилади.
Солиқ тизими ахборот тизимларини ягона платформага ўтказиш режалаштирилмоқда. Натижада солиқ тўловчиларнинг ҳисобот топшириш жараёни 5−7 баробаргача енгиллашиб, инсон омили аралашуви 60 фоизга қисқартиради, шунингдек, қоғоз шаклидаги ҳужжат ишлари ҳам кескин камаяди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов коронавирус пандемияси пайтида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қарийб 2 миллион кишига етганини маълум қилди. Чегаралар ёпилгани туфайли 550 мингга яқин меҳнат муҳожирлари бошқа давлатларга ишлаш учун кета олишмаган.
Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.
Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.
Январь-апрель ойларида 1,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 831 млн доллар хорижий кредитлар ўзлаштирилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестициялар ҳажмидаги улуши 26% гача ўсди. Ушбу даврда Россия, Хитой, Германия ва Жанубий Корея Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар бўлди.
Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин, дея таъкидланди президент раислигидаги йиғилишда. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.
Президент томонидан 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Камбағаллик чегараси ва мезонларининг жаҳон амалиётида тан олинган 4 та ҳисоблаш усули Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида синовдан ўтказилиши белгиланди
1 августдан бошлаб енгил автомобилларни олиб кириш учун акциз солиғи бекор қилинади. Ҳозир енгил автомобилларнинг импорти учун 30 фоиз акциз солиғини тўлаш керак (Россия, Украина ва Қозоғистон олиб келинадиган автомобиллар учун 2 фоиз).
Ўзбекистон ташаббуси билан ўтказилган «Қайта тикланиш йўли» онлайн конференциясида ЮНВТОнинг бош котиби 2021 йили ташкилотнинг навбатдаги 66-минтақавий комиссия йиғилиши Самарқандда бўлиб ўтиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
Давлат божини тўлашдан тушадиган маблағлар 100 фоиз миқдорда Давлат бюджетига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда тегишли қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинди. Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирда давлат божининг баъзи турлари бўйича маблағларнинг 85 фоизигача қисми бюджет ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказилади.
Жаҳон банки қишлоқ хўжалиги COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётини барқарорлаштиришга қодир деб ҳисоблайди. Пандемия сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қандай муаммолар юзага келиши ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш учун нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ЖБнинг қишлоқ хўжалиги бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зоря хулосалари.
Бўстонлиқда қорамол харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жанубий кореялик сармоядор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этади. Лойиҳа 35 млн долларга баҳоланмоқда.
«Ўзагросуғурта» томонидан сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 млрд сўмни ташкил қилди. Хусусан, компания мирзаободлик тадбиркорнинг балиқчилик хавзаси ва биноларига етказилган зарар бўйича 138 млн сўмлик суғурта қопламаларини тўлиқ амалга оширди.
Президент қарорига биноан, 2022 йил 1 январгача тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди. Таъкидланишича, ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам тегишли.
«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг