Декабрдан Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
«Миллий банк» унитар корхонадан акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари сотилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев давлатнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашувини қисқартириш кераклигини билдирди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров 2020 йил 1 июлгача вазирлик ва идоралар тасарруфидаги барча жамғармалар бюджет таркибига киритилишини маълум қилди. У бюджетдан ташқари маблағларни ўз хоҳишига кўра сарфлаш мумкин, деган фикр нотўғрилигини таъкидлади.
Қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журнали чоп этилишини маълум қилди. Илк соннинг март ойида нашр этилиши кутилмоқда.
2020 йилдан бир куб метр ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларига 25 доллар миқдорида акциз солиғи жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни эса солиқлар ва божлардан озод қилиш таклиф этилмоқда.
«КамАЗ» Самарқанд вилоятида янги йиғиш линиясини очиб, ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди.
SamAuto заводида Isuzu D-Max пикапларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги модель учта модификация ва етти рангда савдога чиқарилади, нархлар 270−380 млн сўм атрофида бўлади.
2022 йилдан тадбиркорлик субъектлари аҳолидан нақд пул олишда онлайн назорат-касса аппаратлари ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтади.
Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов олти ойдан сўнг қайта молиялаш ставкасининг пасайиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, бу кредитлар ва депозитлар фоиз ставкаларига ижобий таъсир қилади.
Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан юридик шахсларнинг солиқ тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳукумат қарори билан 2019−2020 йилги қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.
Марказий банк 2020 ва 2021−2022 йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди. 2020 йилда ЯИМ ўсиш суръатлари 5,2−5,5 фоиз, 2021−2022 йилларда эса 5,5−5,8 фоизгачани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Invest in Samarkand форуми якунлари бўйича 1,7 млрд доллардан ортиқ 234 та келишув битимлари имзоланди. Вилоятда «Реал Мадрид» Футбол академияси, аттракционлар ва IMAX кинотеатрли истироҳат боғи очилади.
Ҳукумат қарори билан хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими такомиллаштирилади.
Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.
Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.
2020 йилдан Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтади. 2023 йилгача инфляция бўйича доимий таргет 5 фоиз даражасида этиб белгиланди.
Хитойнинг «HengBang Textile» компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион доллар бўлган корхона қурмоқчи.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг давлат бюджетининг 2019 йил бўйича 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг