Осиё тараққиёт банки Тошкентнинг Сергели туманида мактаблар қурилишига хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ХТВга маслаҳатчиси сифатида ёрдам беради.
Реклама агентликлари — Тошкентдаги реклама конструкциялари эгаларига — 26 декабрга қадар билбордларни тартибга келтириш ва уларни ташкилот номи ва алоқа рақамлари билан таъминлаш топширилди.
Тошкентда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ушбу бренд остидаги меҳмонхоналар очилиши мумкин.
Сенатор тадбиркорларга солиққа тортиладиган базадан хайрия учун маблағлар ажратиш имкониятини беришни таклиф қилди. ДСҚ раҳбари назорат механизми йўқлиги учун бу солиққа тортиладиган базанинг қисқариши ва бюджетга тушумлар камайишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади. Иқтисодиётга тушадиган солиқ юки камайтирилади, солиқлар сони эса мақбуллаштирилади.
«Давлат божи тўғрисида"ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. У аввал Солиқ кодексига киритилган давлат божларини умумлаштирди.
2020 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғининг қатъай белгиланган миқдори ҳозиргидан 25−50 фоизгача пасайтирилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль ёқилғиси, алкоголь ва сигаретлар акциз солиғи 2020 йилдан оширилмоқда.
Туризм қўмитаси барча таълим муассасаларида беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ҳамда ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобига қишги таътилни узайтиришни таклиф қилди.
«Ўзнефтгазинспекция» томонидан бир ҳафта ичида 7 млрд сўм миқдоридаги газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
«Давлат иштирокини ҳеч зарурат бўлмаган соҳаларда ҳам сақлаб турибмиз», — деди президент давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда.
Ўзбекистон президенти қарори билан учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қуриш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Маҳаллий кенгашларга автотранспортга эгалик қилиш учун йиллик йиғим ҳамда ёқилғи учун (ёқилғи бирлиги учун 25 сўмгача) махсус йиғим жорий этишга рухсат берилди. Ушбу йиғимлар минтақавий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Банклар айрим филиаллари, мини банк ва операцион кассаларини ёпмоқда. Йирик филиаллар зарар билан ишлаётгани сабабли улар ўрнига банк хизматлари офислари ташкил этилмоқда.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаатида ер ажратиш ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни санаб ўтди. У адолатли шароитларни яратиш ва пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни тезлаштиришга ваъда берди.
Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси 9 декабрь куни Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналишида биринчи парвозни амалга оширди. Қатновлар ҳозирча ҳафтада бир марта амалга оширилади.
Олий Мажлис депутатлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилди.
Самарқанд вилоятида Hollywood нусхасидаги кино олиш шаҳарчаси — Cinema City Sollywood қурилади. 45 млн долларлик лойиҳа дам олиш ва истироҳат боғлари, аквапарк ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўзбекистон президенти 2021 йилдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берувчи фармонни имзолади.
Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш станцияларида газ ҳисоблаш ускуналарига таъсир кўрсатиш орқали 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг