«Ўзбектелеком» мамлакатда кенг полосали интернетдан фойдаланишни кенгайтириш учун ЕТТБдан 100 млн доллар миқдорида қарз олишни режалаштирмоқда.
Тошкент вилоятида учта халқаро даражадаги курорт қурилиши учун 500 млн доллардан зиёд маблағ жалб этилади. Етти шаҳардан иборат «Олтин ҳалқа» барпо этилади.
Агроэкспертлар Ўзбекистонга пахта ва буғдой квоталарини бекор қилиш, улар нархини оширишга рухсат бериш ва қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини либераллаштиришни тавсия қилмоқда.
Марказий банк томонидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматида бир АҚШ доллари 8513,57 сўм этиб белгиланди.
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Ҳукумат 1 июндан газ ва электр энергияси тарифларини ошириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.
N‘Medov компаниясининг Coca-Cola рекламасига айнан ўхшаш бўлган видеоролиги телевидение тармоқлари ва ижтимоий тармоқлардан олинди.
«Buyuk kelajak» экспертлар кенгаши аъзоси, Германиянинг Zenit Spedition GmbH & CoKG компаниясининг логистика бўйича мутахассиси Миржалол Файзиев Ўзбекистонда логистика самарадорлиги тўғрисида.
Самарқанд шаҳридаги «Бизнес центр» акциядорлик жамиятининг биноси 14 қаватдан 7 қаватгача камайтирилади ва беш юлдузли меҳмонхонага айлантирилади.
Жиззах вилоятидаги Тузкон Айдар-Арнасой кўллари яқинидаги ҳудуд Ўзбекистон атом электр станциясини қуриш учун танланди.
Осиё тараққиёт банки Марказий Осиё давлатлари интеграцияси учун Чимкент-Тошкент-Хўжанд янги иқтисодий йўлагини очишни таклиф қилди.
Наманганда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Хитойнинг «CHANGAN AUTO COMPANY» компанияси делегацияси билан Жиззах шаҳрида автомобиль заводини қуриш муҳокама қилинди.
Мажбурий ижро бюроси Caravan Group ресторанлар тармоғининг аукционга қўйилиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
2022 йилда Самарқандда ШҲТ саммити ўтказилиши муносабати билан кейинги уч йилда шаҳар ҳудудида 6 та йўл ўтказгич — кўприк қурилади.
Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Давлат солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар солиқ органларининг 1100 нафардан ортиқ ходим аттестацияда ўтказилди. Уларнинг 25 фоизи эса аттестациядан ўтмади.
Сохта банкротлик, банкротликни яшириш, қасддан банкротликка олиб келиш учун жарима миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 250 бараваригача оширилди.
Хўжайли ва Тўрткўл туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлов амалга оширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг