«Ўзавтосаноат» Volkswagen билан Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича бизнес режа ишлаб чиқмоқда. Инвестиция ҳажми 40 млн еврогачани ташкил этиши мумкин.
«Ўзбектелеком» компаниясининг провайдер ва операторлар учун интернет-каналлар тарифлари 1 Мбит/с учун 70128 сўмгача туширилди.
Марказий банк департаментларидан бирига раҳбарлик қилиб келаётган Илҳомжон Абдугафаров МБ раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарини ишга тушириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Жаҳон банки Ўзбекистонда давлат корхоналари ва давлат молиявий бошқарув тизимини ислоҳ қилишга 33 млн доллар миқдорида кредит ажратди.
Ўзбек-афғон форумида 82,2 млн долларлик экспорт шартномалари ва битимлар имзоланди.
Тошкентда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган 1815 нафар фуқаронинг 219,7 млрд сўмлик солиқ ва молиявий жарима бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди.
Шерободда Кореянинг NCG Engineerring Co.ltd. компанияси ҳамкорлигида бунёд этилаётган янги цемент заводига дастлабки тамал тоши қўйишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Uzbekistan Airways ички рейслар учун эконом класс чипталари тарифларини қайта кўриб чиқди. Энг паст тариф ўзгаришсиз қолди, энг юқориси эса сезиларли даражада қимматлашди.
Сурхондарё вилоятида Афғонистон билан чегарада савдо зонаси очилди.
Президент қарори билан экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби ўрнатилди.
ЯУПМ қўшма корхонаси ва Германиянинг «Veridos GmbH» компанияси Ўзбекистонда йилига 75 млн дона пластик карточка ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуриш билан шуғулланади.
Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан Молия вазирлиги зиммасига давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш функцияси юкланди.
Шоҳруҳ Шораҳмедов молия вазирининг давлат бюджети масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Муқобил энергия фойдаланувчилари ва ишлаб чиқарувчилари имтиёзларга эга бўлди. Президент қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Тимур Ишметов молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини белгилашда иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қўлланилади.
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Айрим ишлаб чиқарувчилар учун энергоресурсларга чекловлар киритилиши Ўзбекистон иқтисодиётига инфляцион босимнинг ортишига олиб келади. Аввалроқ ғишт заводлари ва иссиқхона хўжаликлари газдан кўмирга ўтишга қарши чиққан эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг