Медет Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий банк илк бор Ўзбекистоннинг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импорти харажатларини ошкор қилди.
Март ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқатлар ўртача 1,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 0,8 фоиз ва хизматлар — 1,2 фоизга қимматлашди.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йил ичида 9,5 фоизга ўсиб, 17,3 млрд долларни ташкил этди.
Ҳукумат қарори билан республикада 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ромитан туманидаги «BCT Cluster» хорижий корхонаси фаолияти билан танишди.
Президент қарори билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий тузилмалари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев «Бухоро Варнет» хорижий корхонаси томонидан Бухоро туманида барпо этилаётган инновацион иссиқхона ҳудудида бўлди.
«Андижон — Савай — Хонобод» темирйўл участкасини модернизация қилиш ва шаҳарлараро йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Вобкент туманидаги «Ekvatorial Chodak group» корхонаси фаолияти билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Ғиждувон туманидаги «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган жамиятининг ип йигирув ва тўқув корхонасини бориб кўрди.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги барча тавсиялар бўйича ютуқларини эътироф этди.
Ўзбекистоннинг энергетика тармоғидаги нарх сиёсати камбағаллар янада камбағалроқ, бойлар эса янада бойроқ бўлишига олиб келмоқда, деб ёзади иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов.
Абдулла Арипов бюджетга солиқ тушумлари бўйича чораклик режаларни бажармаса, Тошкент туманлари раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.
«Humo» миллий тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши маълум қилинди.
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов автокредитлаш мисолида кредитларнинг бир маҳсулотга йўналтирилиши қандай қилиб «кўпик» эффектини вужудга келтиришини тушунтирди.
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов банклар аҳоли ишончига кириб бориши зарурлигини таъкидлади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир Абдулла Арипов раислигида кенгайтирилган йиғилишда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
«India Builders Corporation» компанияси вакиллари Ўзбекистонга инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганганиш ниятида ташриф буюрди.
Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг