Марказий банк автокредит ажратувчи банклар сони қисқартирилганини уларнинг устав капиталига қўшимча талаблар жорий этилгани билан изоҳлади. Сабаб — автокредитлаш рискининг юқорилиги.
Тошкентда Visa ва Mastercard карталарини қабул қилувчи 1000 дан ортиқ банкомат ва 100 мингдан зиёд тўлов терминаллари ўрнатилади. Алоқасиз тўловни жорий этиш бўйича ишлар бошланди.
Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги президент фармонига ўзгартириш киритилди.
1 мартдан Ўзбекистонда бизнес юритишдаги бир қатор жараёнлар соддалаштирилади. 2022 йилгача Жаҳон банкининг Doing Business рейтингида 20-ўринга чиқиш мақсади қўйилди.
Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive автомобиль заводи деярли тайёр, технологик жиҳатдан эса — йўқ, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров.
«Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда янги Cobalt автомобилини ишлаб чиқариш режаси бекор қилинди. Captiva ўрнига иккита янги модел ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.
«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» раҳбари бўлди.
16 йил «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясини бошқарган Очилбой Раматов лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Хуснутдин Хасилов раҳбар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
«E-IJRO AUKSION» онлайн-аукцион савдоларида 2389 та бўш ер участкалари 90 миллиард 264 миллион 500 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
АЭС учун Тузкон кўли ва Тўдакўл сув омбори яқинидаги еттита майдончада муҳандислик қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳукумат қарори билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президент фармони билан Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва яна икки инспекция Энергетика вазирлиги таркибига ўтказилди.
Ўзбекистон февралда 500 млн долларлик илк еврооблигацияларини чиқаради. 7−14 февраль кунлари Нью-Йорк, Бостон ва Лондонда роуд-шоулар бўлиб ўтади.
Энергетика вазирлиги «Ўзбекэнерго» ва «Ўзбекнефтгаз» компанияларини реструктуризация қилиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади.
Эндиликда пенсияга чиқаётган шахс иш ҳақи ҳақидаги турли маълумотномаларни Пенсия жамғармасига топширишига ҳожат қолмайди.
Экспортдан келиб тушган валюта маблағларининг банкларга сотилган ҳажми 2 баравар кўпайиб, 4,1 млрд долларни ташкил этди.
ЯИДХ портали орқали меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш мумкин.
Президент банкротлик жараёнини соддалаштириш ва суд бошқарувлари фаолиятини яхшилаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ғуломов турк ишбилармони Аҳмет Демирнинг «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкциядаги сансалорликлар тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг