АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 26,39 сўмга қимматлаб, 10 997,61 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
Марказий банк томонидан «ExMoney», «АИСТ» ҳамда «PAYNET WALLET» электрон пуллар тизимлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди. Бу орқали Ўзбекистондаги электрон пул тизимлари сони 15 тага етди.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилига кўра, аҳоли даромадлари динамикаси бензин, пропан, гўшт каби маҳсулотлар нархига нисбатан секин ўсганлиги қайд этилди.
Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.
Президент кўрсатмасига биноан сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар бўйича уруғлик, ўғит, ёқилғи, ўсимликлар ҳимояси ҳамда айланма маблағ учун гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, фермерларга ҳосилни суғурталаш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
ЕТТБ Ўзбекистонга Янгиобод ва Чоркесардаги уран майдонларини рекултивация қилиш учун 7 млн евро грант ажратади. 2023 йилда бошланиши режалаштирилган ишлар эски уран конларини ёпиш, ифлосланган саноат иншоотларини демонтаж қилиш, дренаж каналларини реконструкция қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш учун 150 млн доллар кредит ва 3 млн доллар грант ажратади. Лойиҳа ҳукуматнинг юқори қийматли экинларни етиштиришга ўтиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлайди.
12 сентябрдан Москва биржаси валюта бозорида «ўзбек сўми — Россия рубли» валюта жуфтлиги савдолари бошланади.
2022 йилда хотин-қизларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади, дея маълум қилди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси. Шунингдек, соҳа ривожи учун халқаро молия институтларидан $300 млн жалб этилиши режалаштирилмоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» лойиҳаси доирасида қўшимча $200 млн ажратади. Маблағлар фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий тижорат банкларига йўналтирилади.
2022 йил учун ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 5,77 фоиз даражасида прогноз қилинмоқда. Учинчи чоракда ЯИМнинг тахминий ҳафталик ижобий тенденциялари ўсиш суръатини йилига камида 0,68 фоизга ошириши кутилмоқда.
Пенсия жамғармаси мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) ойнинг биринчи санасигача пластик карталарга ўтказилишини маълум қилди. Нақд шаклда олувчи фуқароларга эса 5 сентябрдан бошлаб нафақа пуллари етказиб берилади.
Январь-июль ойларида Ўзбекистон энг кўп буғдой ($422,4 млн), шакарқамиш ($251,7 млн), маргарин ($173,3 млн) ва қорамол гўшти ($116,4 млн), буғдой уни ($72,7 млн) импорт қилди.
Ўзбекистон 7 ойда 550 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди, энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган. Қолаверса, йил бошидан бери Фарғона (165,8 минг тонна), Самарқанд (106,1 минг тонна) ва Тошкент вилояти (101,9 минг тонна) экспорт борасида етакчиликни сақлаб қолмоқда.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Чирчиқ шаҳрида оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш бўйича умумий қиймати $22,2 млнга тенг шартнома имзоланди. Лойиҳа натижасида шаҳар аҳолисининг марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси 84 фоизга етказилади.
Россия ўзбекистонлик валюта чайқовчилари айрибошловчи жойга айланди, деб хабар бермоқда Россия ОАВ. Ўзбекистонликлар рублга ўзбек сўмини харид қилиб, сўнгра долларга алмаштириб, РФга олиб келиб, бу ерда яна рублга алмаштиришмоқда. Бундай операциялардан бир неча кунда 6% гача фойда олиш мумкин.
Давлат органларида блокчейн технологиясини қўллаш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликларни камайтириш ва олдинга «сакраш»га ёрдам беради, дея ёзади ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.
Шавкат Мирзиёев қўшимча имтиёз ва енгилликлар берилишини маълум қилди. Жумладан, фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга туширилади, айланма солиқ ставкаси Нукусда 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтирилади.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ҳафталигида импорт қилинаётган люкс автомобилларнинг икки баробар қимматлашувига олиб келадиган сертификатлаш жараёнидаги қийинчиликлар ҳақида фикр юритилди. Молия вазири ўринбосари жараённи соддалаштириш бўйича режалар билан бўлишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг