Президент қарори билан хостелларни реестрга киритиш талабини белгилаган ҳолда хостелларнинг меҳмонхона хизматини мажбурий сертификациялаш талаби бекор қилинди.
Президент қарори асосида 2019−2021 йилларда Ўзбекистонда меҳмонхоналар қурилишининг мақсадли параметрлари тасдиқланди.
Президент тасдиқлаган туризмни ривожлантириш концепциясида ички ва халқаро авиақатновлар, темир йўл ва автомобиль ташувларини ривожлантириш кўзда тутилган.
Тошкентда арзон уйлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган «Пойтахт банк» Марказий банк лицензиясига эга бўлди.
Январь-февраль ойларида Тошкент автобус саройлари 60 да ортиқ MAN ва SAZ LE 60 автобусларига эга бўлади.
Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда монополияга қарши мустақил алоҳида орган ташкил этиш режалаштирилмоқда.
2019 йил учун Давлат дастури лойиҳасида Солиқ кодексининг янги таҳрири сентябрь ойига келиб ишлаб чиқилиши назарда тутилган.
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига берилган майдонларда уруғлик пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Молия вазирлиги пахта мойи, шулха ва чигит шроти нархининг давлат томонидан тартибга солишдан воз кечишни таклиф этмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан турар-жой эгалари ўз уйларини қисқа муддатли ижара шартномасига асосан 30 кунгача бўлган муҳлатга ижарага бериши мумкинлиги тасдиқланди.
Маҳаллий гўшт, балиқ, картошка, гуруч ва бошқа маҳсулотлар ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхатига киритилди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров водий вилоятларида газ заправкаларида нархнинг ошганига изоҳ берди.
2018 йилда истеъмол секторида инфляция 14,3 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 14,9 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 12,5 фоиз ва хизматлар 15,8 фоизга қимматлашди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари тасдиқланди.
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
UMS мобил оператори ребрендинг ўтказади. 2019 йилда компания Mobiuz савдо белгиси номи остида фаолият кўрсатади.
9 ой давомида Ўзбекистонга 3,8 млрд доллар пул ўтказмалари юборилди, уларнинг 77 фоиздан ортиғи Россиядан.
1 январдан йиллик тушуми 100 млн сўмдан ошган ЯТТлар 4 фоизлик ягона солиқ тўлови, 1 млрд сўмдан ошса — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.
GM Uzbekistan, SamAuto ва JV MAN Auto-Uzbekistan солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Эндиликда улар фақат ҚҚС тўловидан озод қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг