Украинадаги можаролар ортидан санкциялар остида қолган Россияда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми йил бошидан бери кескин тушиб кетди. Бунинг натижасида Ўзбекистон машина ишлаб чиқаришда МДҲ мамлакатлари орасида етакчига айланди, дея қайд этди «ПромРейтинг» тадқиқотчилари.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Uzpaynet» МЧЖ устав капиталидаги давлатнинг 100 фоизлик акцияси сотилаётганини эълон қилди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида ABRAU CAPITAL ва CENTIL компаниялар консорциуми танланди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти таҳлили шуни кўрсатдики, кенг полосали интернетни ривожлантириш ва асосий уяли алоқа станциялари қурилиши ишсизликни камайтиришга ёрдам беради.
Сурхондарёда тадбиркорга 500 млн сўм миқдорида кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм олмоқчи бўлган «Ипотека-банк» шўъба мудири ушланди.
«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, солиқ маслаҳатчиси мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлашда кўмаклашиши, қолаверса, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вакил сифатида қатнашиши мумкин. Янги тартиб октябрдан кучга киради.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича 6-йиғилишни жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа йўналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиши зарур.
Яқин йилларда аҳоли учун махсус давлат ғазначилик қоғозларини чиқаришни режалаштирилмоқда, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков. Улар бўйича ставка бозор облигацияларидан юқори бўлиши кутилмоқда. Давлат облигацияларига хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинади.
Сенаторлар давлат қарзи тўғрисидаги қонунни маъқуллади, бу кўрсаткичнинг максимал миқдори ЯИМга нисбатан 60% этиб белгиланмоқда. Давлат қарзи ҳисобидан фақат ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мумкин. Уни самарали бошқариш учун эса уч йиллик стратегия ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиз этиб белгиланмоқда. Молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков бу кўрсаткич мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини маълум қилди. Ҳозирда нисбат 37 фоиз — 25,9 млрд долларга етган. Ташқи қарз эса ниманинг ҳисобидан тўланиши ҳақида маълумот берилди.
Россиядаги нархларнинг ошиши Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига Туркиядаги инфляциядан кўра кўпроқ хавф туғдиради, дейди ПМТИ экспертлари. Россия товарлари ва хизматлари нархлари ошишининг Ўзбекистонда нархлар ошишига таъсири 7,7 баравар — 6 фоизгача ошиши мумкин
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,54 сўмга арзонлаб, 10 942,58 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари, шунингдек, фунт стерлинг, юань, иена ва тенге пул бирликлари ҳам пасайди.
Давлат Солиқ қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида 5,4 млн кишига жами 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланганини маълум қилди. Ўртача ойлик маош миқдори — 2,8 млн сўмни ташкил этмоқда. Энг кўп иш ҳақи Тошкент ва Навоийда, энг ками эса Фарғона ва Сирдарёда тўлаб берилган.
Ўзбекистонда автомобиль бозори йилнинг биринчи ярмида икки баравардан зиёд ошди. Ўсишнинг асосий қисми эски автомобиллар савдоси бўйича 308 минг битим тузилган иккиламчи бозорга тўғри келди. Хорижий автомобиллар савдоси 50 фоизга ошди.
Сентябрда Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Ҳозир томонлар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол ишламоқда, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари в. б. Владимир Норов.
Япония Ўзбекистонга компьютер томографияси учун учта сканер, ультратовуш ва рентген аппарати билан жиҳозланган мобил тиббий-диагностика контейнерини топширди. У чекка ҳудудлар аҳолисига, шу жумладан, табиий офатлар пайтида ёрдам бериш учун ишлатилади.
Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги техникалари хариди учун 100 млн доллар миқдорда имтиёзли кредитлар ажратади. Банклар қарзларни миллий валютада 10 йил муддатга имтиёзли давр билан 10 фоиз ставкада тақдим этади. Аввалроқ МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини қисқартиришни сўраганди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон қўшма лойиҳаларни молиялаштириш учун инвестиция фондини ишга туширади. Бир ҳафта ичида уни яратиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилади, дея маълум қилди бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.
Афғонистоннинг 2021 йил учун Ўзбекистондан электр энергияси бўйича қарзи йўқ. Ўтган йил етказиб берилган электр энергияси учун тўлов тўлиқ амалга оширилган, 2022 йил учун етказиб бериш бўйича ҳисоб-китоблар тизимли асосда амалга оширилмоқда, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги.
Чорвоқ сув омборининг чап қирғоғида жойлашган «Чорвок оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани 208 млрд сўмга сотилди. Тендерда VIP Logistics ғолиб бўлди.
JPMorgan Chase, Citi, Societe Generale и Credit Suisse`дан иборат хорижий банклар консорциуми Навоий кон-металлургия комбинатига инвестиция дастурини амалга ошириш учун 1,2 млрд доллар кредит ажратди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг