Фарҳод Ибрагимов Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион маркази директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Нодир Деҳқонов тайинланди.
Ўзбекистонда инфляция 2,3 фоиз, йил бошидан буён эса 12 фоизни ташкил этди.
Украина Миллий шакар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси Ўзбекистон шакар импортини тўхтатганини маълум қилди.
Ўзбекистонда импорт қилинадиган ва мамлакатда ишлаб чиқариладиган алоҳида турдаги товарларни маркировкасиз сотиш тақиқланади.
Чехиянинг йирик корхона ва ташкилот раҳбарлари билан учрашувда Пешкў туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши борасида келишиб олинди.
«Ўзбектелеком» FB ва YouTube ишлашидан фойдаланувчилардан кам манфаатдор эмас, яъни даромадларга таъсир кўрсатади, дея тан олди оператор вакили.
«СамАвто» корхонаси Made in Uzbekistan кўргазмасида автобус ва юк машиналарининг янги моделларини тақдим этди.
«Ўзбектелеком» йил бошидан буён халқаро интернет канали ўтказувчанлигини 10 баробарга — 110 дан 1200 Гбит/с га қадар оширди.
Ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масалалари бўйича вазир ўринбосари лавозими жорий этилди.
Президент имзолаган фармонга кўра, экспорт билан шуғулланувчи юридик шахслар солиқ имтиёзларига эга бўлди.
Ўзбекистон йил сўнгига қадар суверен кредит рейтингини олиши, 2019 йилнинг биринчи чорагида эса ташқи бозорга облигацияларни чиқариши мумкин, деди молия вазири.
Автомобиль йўлларини қуришда Германия компаниялари билан ҳамкорлик қилиш режалаштирилмоқда.
«Валюта „қора бозори“ мавжуд бўлиши учун монетар сабаблар йўқ», — деди Марказий банк департаменти директори Бобир Абубакиров.
Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлашга 150 млн евро тақдим этади.
Қайта ташкил этилаётган Uzbekistan Airways компанияси олдига халқаро авиаташувчилар ҳамжамиятига интеграциялаш, авиаташувлар соҳасида минтақавий етакчи даражасига эришиш вазифаси қўйилди.
Миллий авиакомпания 30 декабрдан 3 январгача ички рейсларда чегирмалар эълон қилди.
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси базасида алоҳида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports АЖлар ташкил этилади.
Ғалла етиштиришда ҳосил гектарига 40 центнердан кам бўлса солиқ коэффициентлари, ортиқ бўлса — давлат харид нархларига устамалар белгиланади.
Жисмоний ва юридик шахсларга лицензия асосида ер қаъри участкаларидан қимматбаҳо металларни қазиб олишга рухсат берилади.
«Тошкент — Казань — Тошкент» халқаро автобус йўналиши масофаси 2651 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг