2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга умумий қиймати 34,1 млн доллар бўлган 1125 та электромобиль олиб кирилди. Импорт ҳажми 4,5 баробарга ўсган.
Фавқулодда ҳолат режимида Қорақалпоғистонда тадбиркорлар солиқ декларациясини ўз вақтида тақдим этмаганликлари учун жавобгарликка тортилмайди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
Ўзбекистонда июнь ойидаги хориждан пул ўтказмалари миқдори рекордни янгилаб, 2,34 млрд долларни ташкил қилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 3,25 мартага кўп.
Март ойида Тошкент халқаро инвестиция форумини ўтказиш учун 15 млрд сўм сарфланган. Тадбирлар ва овқатланишни ташкил этиш учун Sky Events`га 7,2 млрд сўм, Mercedes ва Malibu автомобиллари ижараси учун Lyuks Taxi`га 2 млрд сўм, Akfa Dream World`га овқатланиш учун 2,5 млрд сўм харажат қилинган.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 31,64 сўмга қимматлаб, 10 981,93 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида Ўзбекистон энергетика соҳасида, жумладан, Туркманистондан электр энергияси, газ ва нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик иккинчи чоракда ҳам давом этди. Марказий банк маълумотларига кўра, апрель-июнь ойларида иккиламчи кўчмас мулк нархлари 2 фоизга, янги бинолардаги квартиралар 2,4 фоизга ошган.
Сенат номинал қиймати 1000 сўм бўлган янги танга намунаси ва дизайнини маъқуллади. Марказий банк уни йил охиригача муомалага чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу номиналдаги қоғоз пулларнинг тангага алмаштирилиши ҳақида йил бошида хабар берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг бизнес учун электр энергияси ва газ нархини ошириш тўғрисидаги қарори вақтинча тўхтатилди. Ҳукумат ушбу қарорни янги тарифлар кучга киришидан бир кун олдин қабул қилди.
Марказий банк 200 минг сўмлик банкноталарни нима учун аввал режалаштирилган 2024 йилдан анча аввал муомалага чиқаришга қарор қилинганига изоҳ берди. Регулятор буни муомаладаги нақд пулларнинг умумий ҳажмида 100 минг сўмлик купюралар улушининг кескин ошгани билан изоҳлади.
Бухорода бўлиб ўтган биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида 451 млн долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди. Қолаверса, Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудудлари ўртасида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича доимий ишчи гуруҳлар тузилиши маълум қилинди.
Июнда аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари камайди. Бироқ, аҳолида импорт товарлар ва биринчи галдаги зарурий маҳсулотлар нархи ошиши бўйича хавотирлар кучайган. Қолаверса, ишбилармонлар ёқилғи, импорт хомашё ва эҳтиёт қисмлар қимматлаши оқибатида нарх сунъий кўтарилишидан хавотирда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил мартида тўхтатилган Тошкент — Токио мунтазам рейсини қайта йўлга қўймоқда.
ЕТТБ Самарқанд шаҳри учун электробуслар партияси, улар учун қувватлаш шохобчалари ва бошқа инфратузилма объектларини сотиб олишга 95 млн еврогача маблағ ажратиши мумкин.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,91 сўмга қимматлаб, 10 935,19 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам кўтарилди, евро эса арзонлади.
Марказий банк 15 июлдан 200 минг сўмлик банкнота муомалага чиқарилишини маълум қилди. Мазкур банкнота «Буюк Ипак йўли» ҳамда Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
«Талимаржон» ИЭС БААнинг «Mubadala» ва «Taqa» компаниялари ёрдамида модернизация қилинади. «Masdar» компанияси Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ва Навоийда қуёш ва шамол электр станцияларини қуради. Мазкур лойиҳаларга жами $3 млрд жалб этилади, бунда маҳаллий маҳсулотлар ва ишчи кучидан фойдаланилади.
Душанба куни тармоқларда банклардан бири банкоматда нақд пул ечиш учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк тижорат банклари комиссия миқдорини мустақил белгилашини айтиб, фоиз оширилиши «эркин бозор шароитида ўзини оқламаслигига» ишонтирмоқда.
Сенат «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. У 2006 йилдан бери амалда бўлган қонунни алмаштиради. Қонун солиқ маслаҳати хизмати турларини кенгайтириш ва солиқ маслаҳатчиларига бир қатор ҳуқуқларни беришни назарда тутмоқда.
Ўзбекистон шаҳарлари тобора ўсиб, ҳудудларни эгаллаб бормоқда. Хусусий уйларда яшовчи аҳоли зичлигининг пастлиги экин майдонларининг ўзлаштирилиши ҳисобига таъминланиб, аҳоли фаровонлигига таҳдид солмоқда. Ўзбекистон шаҳарлари нима учун нотўғри ўсиб бораётгани — Жаҳон банки ҳисоботи шарҳида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг