Президент «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ерда янги меҳмонхона ва бошқа объектлар қурилади. Тошкентдан янги йўналишлар очилиши мумкин.
Учувчисиз тизимлардан фойдаланиш бўйича «Учувчисиз технологиялар» ихтисослашган компания ташкил этилди.
Ўзбекистон бир ой муддатга бериладиган ягона туристик визани жорий этиб, унинг қийматини 40 долларгача туширди.
Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэродроми базасида фуқаро (ишбилармонлик) авиацияси аэропорт мажмуаси қурилиши билан танишди.
Тошкент ва Урганч ўртасида тезюрар поез қатнаши белгиланган Бухоро-Мискин темир йўл линияси ишга тушди.
Mirzo Ulugbek Innovation Center Инновацион марказига Фарҳод Ибрагимов директор этиб тайинланди.
Мозори Шарифда очилган «Ўзтрейд» шоурумида Ўзбекистон маҳсулотлари тақдим этилди.
«Ўзтрейд Тожикистон» савдо уйи базасида «Ўзтрейд» компанияси шоуруми очилди.
«Инчхон» халқаро аэропортининг икки нафар маслаҳатчиси Тошкент аэропорти халқаро терминали фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни тайёрлашга жалб этилди.
Ҳукумат ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиши сифатини тубдан яхшилаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Тошкентдаги қурилиш майдонларида машиналар ғилдиракларни ювиш учун мўлжалланган ускуналар ўрнатилиши мажбурий бўлди. Қурилиш материалларини ташиш устидан назорат ҳам кучайтирилади.
Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси «Кобул-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширди.
Пахтачилик тармоғи учун ягона ташкилот — «Ўзпахтасаноат» жавоб беради. «Ўзпахтаёғ» компанияси соҳадан чиқарилди.
Самарқанд автомобиль заводи 30 мингинчи автомобилини ишлаб чиқарди. У сиқилган газда ҳаракатланувчи HC 45 автобуси бўлди.
60 гектардан зиёд майдонда Жанубий Корея сармояси иштирокида High Tech City кўп функцияли маъмурий-маиший мажмуа барпо этилади.
Фарғона вилояти ҳокимияти вилоятнинг туристик логотипини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, унинг муаллифини ўзга дизайндан фойдалангани учун судга беради.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича «йўл харитаси"ни имзолади.
«Ўзбекэнерго» ва Жанубий Корея компаниялари қиймати 1,84 млрд доллар бўлган учта лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолади.
Ўзбекистонда Hyundai автомобилларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Корейс компаниялари Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга 25 млн доллар сармоя киритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг