GM Uzbekistan автомобиллар нархларини сўм девальвациясигача ўрнатилган даражада сақлаб қолди.
Марказий банк 5 сентябрдан миллий валютанинг сўмга нисбатан курсини 8100 сўм даражасида белгилади.
Мобиль операторлари ва интернет-провайдерлар 5 сентябрдан сўм билан тарифлашга ўтади. Нархлар долларнинг сўмга нисбатан эски курси бўйича ўрнатилади.
Бухоро вилоятида Тошкентдан Урганчга қатновчи тезюрар поезд учун «Бухоро-Мискин» ўртасидаги 355 километрлик темир йўл линияси бирлаштирилди.
5 сентябрдан Ўзбекистон резидент фуқаролари валюта алмаштириш шохобчаларида хорижий валютани бозор курсида сотишлари ва хорижда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланишлари учун уларни корверсион карталарга харид қилишлари мумкин.
Ўзбекистон банк сектори сўм девальвацияси билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўта олади, дейилади Moody’s ҳисоботида.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан июнь-август ойларида 6,3 трлн сўмлик қарздорлик ундирилди.
Сирдарёнинг чорак аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. ЖБ томонидан қўллаб-қувватланаётган лойиҳа вазиятни ўзгартиришга ёрдам беради.
«Ангрен» ЭИЗда керамогранит ва керамик тоштахта ишлаб чиқариш бўйича қиймати 21 млн доллардан зиёд бўлган корхона ишга тушди.
Ўзбекистон Россия экспорт йўналишлари учун энг истиқболли йўналиш деб топилди.
«Ўзтрейд» компанияси Латвия билан 10 млн долларга яқин қийматдаги экспорт шартномаларини имзолади, ҳамкорликдаги савдо уйини очиш тўғрисидаги келишувга эришди.
Mirzo Ulugbek Innovation Center’га потенциал резидентлардан аризаларни қабул қилиш бошланди.
Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси бўлди.
Uzbekistan Pass сайёҳлик картаси туристларга турли объектларга ташриф буюрганда маблағларини тежашга имкон беради.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Деҳлида 22 та шартнома ва 20 та инвестицион битимни имзолади.
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбари лавозимини тарк этди. Улуғбек Розуқулов Миллий авиакомпания бош директори бўлди.
2018 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар учун банкротлик жараёнини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотларда энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш билан шуғулланувчи Энергия тежаш миллий компанияси ташкил этилади.
«Ўзтрейд» компаниясининг Деҳлидаги савдо уйида ўзбек маҳсулотлари шоуруми фаолият кўрсатади.
Халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари ҳамда тиббиёт бирлашмаларида марказлашган молия-бухгалтерия хизматлари ташкил этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг