Ўзбекистон валютани либераллаштириш учун халқаро кредитларни жалб қилмайди, дея маълум қилди молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ишлаш учун Россияга отланаётган фуқаролар гуруҳи билан учрашди.
«Ёшлар» телерадиоканалига «Тошкент» телеканалининг собиқ директори Мадамин Сафаров раҳбар бўлди.
«Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига киритилди.
Вилоятликлар, хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар пойтахт ҳудудидаги янги қурилишларда белгиланган энг кам қиймат бўйича турар-жой сотиб олишлари мумкин.
Ўзбекистонга ташриф буюрган ХВЖ миссияси ҳукуматнинг валюта тизимини ислоҳ қилиш бўйича режасини тасдиқлади.
«Мадад Инвест Банк» чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясига эга бўлди.
Берлиндаги Германия-Ўзбекистон бизнес-форуми доирасида Siemens билан меморандум имзоланди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК мустақил равишда фуқаролик авиацияси учувчиларини тайёрлайди.
Ўзбекистон молия бозорини ўрта ва узоқ муддатда ривожлантириш концепцияси лойиҳаси муҳокама учун тақдим этилди.
Пойтахт вилояти маъмурий маркази бўлган Тўйтепа шаҳри қайтадан қурилади. Лойиҳада Жанубий Корея архитекторлари иштирок этмоқда.
«Ўзбекэнерго» ва Корея электроэнергетика корпорацияси (KEPCO) энергетика соҳасининг барча соҳалари бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Андижон вилоятида йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод 2019 йилда ишга тушади.
Доимий фаолият кўрсатувчи эксперт комиссияси Ўзбекистон солиқ тизимини ривожланган давлатлар тажрибаларига мувофиқ тарзда юритиш бўйича таклифларни тайёрлайди.
«Ўзтрейд» компанияси Мозори Шарифда ўзбек-афғон савдо уйини очади.
«Тошкент-Самарқанд» темир йўл участкаси бўйлаб жойлашган 3078 та уй реконструкция ва капитал таъмирланади.
1 октябридан ҳисоблагич бўлмаган истеъмолчиларга газ етказиб берганлик учун икки баробар оширилган тариф жорий этилиши тўғрисидаги қарор бекор қилинди.
«Навоий» эркин иқтисодий зонасида қарийб 70 млн долларлик сармоя киритувчи 10та янги корхона очилди.
«Ўзмедэкспорт» корхонасига ижтимоий аҳамиятга молик дори воситаларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича импорт харидларини амалга оширишга рухсат берилди. ССВ ўз ижтимоий дорихоналар тармоғини яратади.
Тадбиркорлар Иқтисодиёт вазирлигига Ўзбекистонда бизнес муаммоларини ҳал этиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг