Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 435 млн сўмлик тендерида қонун талаблари бузилганини аниқлади. Аввалроқ «Газета.uz» мазкур тендер бир корхона таъсисчилари иштирокида ўтказилгани ҳақида ёзганди.
Президент ҳокимларга иқтисодий зоналардаги ерлар тўлиқ ўзлаштирилмагунича уларнинг майдонини кенгайтиришни ман қилди. Ўтган йили Наманган ва Бухоро вилоятлари ҳокимлари саноат зоналарида бўш ерлар кўп бўлишига қарамай, кенгайтирган. Аукциондаги савдоларда 59 фоизга яқин ер номинал қийматда сотилган.
Жанубий Кореянинг Korean Air авиакомпанияси 1 мартдан Сеул — Тошкент — Сеул йўналиши бўйича рейсларни тўхтатади. Парвозлар 2008 йилда бошланганди. Компания ваколатхонасининг хабар беришича, бунга йўловчилар оқимининг камлиги сабаб бўлган.
Шавкат Мирзиёев ва Хитой Экспорт-импорт банки раиси ўртасидаги учрашувда банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ва бошқа режалари кўриб чиқилди. Бу банк Ўзбекистонга қарз берган энг йирик кредиторлардан бири ҳисобланади.
Ўзбек-қирғиз қўшма автомобиль заводини ишга тушириш яна ортга сурилди. Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазирининг сўзларига кўра, бунга об-ҳаво шароити сабаб бўлмоқда. Ишга туширишнинг янги муддати 2024 йилнинг биринчи ярми бўлиши мумкин.
Президент Хитойнинг CNPC нефть-газ корпорацияси раиси билан Ўзбекистонда ерости газ сақлаш сиғимларини барпо этиш ва газ етказиш тизимларини модернизация қилиш, замонавий бурғилаш технологияларини жорий қилиш каби масалаларни муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки раҳбари билан учрашувда стратегик хомашёни чуқур қайта ишлаш лойиҳалари ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни молиялаштириш ҳажмини ошириш муҳимлигини қайд этди.
Қонунчиликка амал қилиб ишлаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги 1 мартдан эмас, 1 февралдан жорий этилиши белгиланди. Тадбиркорлар рейтинг доирасида 4 та тоифага ажратилади ва шунга мос равишда рағбатлантирилади.
Меҳнат бозоридаги вазият барқарорлигича қолмоқда: ишсизлик даражаси 8,1 фоизгача пасайган, жорий йил кўрсаткич 7,5−8 фоизгача тушиши прогноз қилинмоқда. Меҳнат миграциясида географик диверсификация кузатилмоқда, Россиядан пул ўтказмалари улуши 87 фоиздан 78 фоизга камайди.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
2023 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 102,4 фоизни ташкил этди (2022 йилда 107,3 фоиз). Мамлакат бўйича жон бошига умумий даромадлар 20 млн сўмни ташкил этди, энг юқори кўрсаткич Тошкентда (44,4 млн сўм), энг қуйи кўрсаткич эса Қорақалпоғистонда (14,5 млн сўм) қайд этилди.
Ўзбекистоннинг товар айланмаси 2023 йилда 23,8 фоизга ошиб, 62,6 млрд долларни ташкил этди. Савдо тақчиллиги рекорд даража — 13,7 млрд долларга етди. Экспортнинг учдан бир қисмини рекорд даражада сотилган олтин ташкил этди. Озиқ-овқат, нефть ва газ импорти кескин ошди.
2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистондан Хитойга 563,53 млн долларлик табиий газ экспорт қилинди. Бу — 2022 йилги кўрсаткич (1,07 млрд доллар)дан салкам икки баравар кам.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори 568 минг сўмдан 621 минг сўмгача оширилди. Кўрсаткич мамлакатда камбағаллик чегарасини аниқлаш учун ишлатилади.
Мобил иловаларда Uzcard орқали тўловни амалга ошириб бўлмаяпти, картадаги маблағ қолдиғи эса нотўғри кўрсатилмоқда. Компания соат 10:00 га қадар давом этадиган техник ва профилактик ишлар олиб борилаётганини маълум қилди (дастлаб бу ишларни 3:30 гача, кейинчалик 9:00 гача якунлаш режалаштирилганди).
Адлия вазирлиги маиший техникалар ва бошқа жиҳозларни олиб киришда ишлаб чиқарувчининг дилери бўлиши шартлиги белгиланган президент қарори лойиҳаси экспертизадан ўтказилганда товарлар рўйхати бўлмаганини билдирди. Чекловга Рақобат қўмитаси ва «Ўзэлтехсаноат» ҳам муносабат билдирди.
Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 6 фоизга ўсиб, 1,07 квадриллион сўмни (90,8 миллиард долларга яқин) ташкил этди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 28,98 миллион сўмга (2468 доллар) ўсди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерлари ижарачилари ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлади.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари энди онлайн аукцион орқали 30 йил муддатга ижарага берилади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилда Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида битимлар ҳажми ошгани, Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи 10,2 фоизга пасайгани, иккиламчи уй-жойлар нархи ўсиш тенденциясини сақлаб қолганини маълум қилди. Мамлакатда йил давомида 272,4 мингта уй-жой сотилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг