Ўзбекистонда тадбиркорлар учун бепул курсларга эга онлайн платформа — «Кичик бизнес академияси» ишга тушди. Дастлабки учта курсдан бизнесни «кулранг» дан «оқ ранг»га ўтказиш, ресторанни ривожлантириш ва ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилишни ўрганиш мумкин.
2024 йилда Ўзбекистонда такси бозорининг ҳажми 5,89 трлн сўмга етди. Бир қатнов учун ўртача тўлов 18 456 сўмни ташкил қилди. Йил давомида деярли 320 млн саёҳат амалга оширилган бўлиб, уларнинг 23,7 фоизи карта орқали тўланган. Йўловчилар асосан Nexia, Cobalt, Lacetti автомобилларида ташилмоқда.
Ўзбекистон ҳамда БАА расмийлари ва тадбиркорлари ўртасида янги шартнома ва битимлар имзоланди. Jetex компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропортида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатиш, шунингдек, аэротакси ва VIP такси хизматларини жорий этиш лойиҳаси шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда 2030 йилгача транспорт-логистика тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинади. Транспорт вазири «муаммоли мамлакатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлаклар аниқланишини айтди. Хитой, Украина, Молдова ва бошқа давлатлар билан транспорт шартномалари кўриб чиқилади.
Пискентдаги полигонда яна импорт машиналарни синовдан ўтказишда навбат пайдо бўлди. UzTest электрон навбат олиш тартибини ўзгартирмоқчи: синов вақти 20 дан 15 дақиқага қисқаради, бу кунига 96 та машинани текшириш имконини беради. Аммо бу қувват автоимпортнинг кунлик ўртача ҳажмидан 2,3 баравар кам.
Жаҳон банки навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистонни мамлакатда иқтисодиёт ўсиши, иш ўринлари яратиш ва жаҳон савдосига интеграциялашиш учун хизматлар соҳасини ислоҳ қилишга чақирди ва қатор тавсиялар берди.
Paynet компанияси Миллий банклараро процессинг маркази — Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олди. Компания 3 нафар талабгордан энг юқори нарх — 65 млн доллар таклиф қилган.
Ўзбекистонда электротехника экспортини йилига 3 млрд долларга, ишлаб чиқариш ҳажмини эса 50 трлн сўмга етказиш режа қилинмоқда. Юқори технологияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларни уч йил муддатга фойда ва мол-мулк солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
МТРКнинг 2025 йилга мўлжалланган бюджети 1,6 баробарга ошиб, 881,3 млрд сўмга етди. Унинг вазифаси одамлар онгида демократик қадриятларни шакллантириш, ислоҳотларни ёритиш ва бошқалардан иборат. Мамлакат ички ва ташқи сиёсатини холис ёритиш учун масъул бўлган ЎзА бюджети ҳам кўпайди.
Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Мониторинг ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистонда юк жўнатувчилар ва ташувчиларни боғловчи экспедиторлик хизматлари бозори 520 млн долларга баҳоланмоқда. Бозорнинг 90 фоиз улушини хорижий компаниялар эгаллайди. Маҳаллий экспедиторлар улушини 50 фоизгача ошириш мақсадида улар ҚҚСдан озод қилинади.
Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Колорадо конлар мактаби вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Ҳамкорликда Технологик металлар олий мактабини ҳам ташкил этиб, қўшма ўқув режалар ишлаб чиқиш, мутахассисларни тайёрлаш учун мослаштирилган дастурларни жорий этиш кўзда тутилган.
Энергетика вазирлиги тадбиркорлар билан учрашиб, электромобилларни қувватлантириш станциялари билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди. Тадбиркорларга энергетика қоидаларига риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Учрашув иштирокчиларидан бирининг «Газета.uz»га айтишича, шоҳобчалар тармоққа улана бошлаган.
Ўзбекистонда автомобиллар импорти таркиби ўзгарди. Илгари бензинли автомобиллар етакчилик қилган бўлса, 2024 йилда биринчи марта электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти ҳажми улардан ошиб кетди. Импорт қилинган электромобилларнинг ўртача нархи деярли уч баробарга арзонлашди.
Пенсия жамғармаси бўлажак пенсионерларга тавсиялар берди. Жамғарма пенсияга чиқиш вақти келганда муаммоларга учрамаслик, пенсия миқдори эса юқорироқ бўлиши учун фуқаролар қандай йўл тутиши кераклигини тушунтирди.
Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Асосий солиқ ставкалари сақланиб қолди, бироқ бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўзгарди. Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди.
2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, «Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.
Президент фармони лойиҳаси билан 2025 йил якунигача Ўзбекистонда «Евро-4»дан паст экологик тоифадаги ёқилғини сотиш ва ишлатишни чеклаш таклиф этилмоқда. Аввалроқ Аи-80 бензиндан воз кечиш мақсади 2028 йилга қолдирилганди. Шунингдек, ИЭСларда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Ҳукумат қарори билан туристик кластерларни ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Туроператор — меҳмонхона — транспорт хизматларини кўрсатадиган, меҳмонларни сақлаш ва ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш учун шароити мавжуд тадбиркорлар туристик кластер мақомини олишга ариза юбориши мумкин.
Қонунчилик палатасида қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Ҳужжат билан суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг