Сайлов-2024

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайловга оид мурожаатларда қонун бузилишлари аниқланмади — Бош прокуратура
27 октябр 2024, 17:36

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайловга оид мурожаатларда қонун бузилишлари аниқланмади — Бош прокуратура

Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов ижтимоий тармоқларда эълон қилинган сайлов масаласига оид 16 та турли хабарлар ўрганиб чиқилганини маълум қилди. Унинг маълум қилишича, улардан биронтасида қонун бузилиши аниқланмаган.

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида давомат 62,70 фоизга етди
27 октябр 2024, 16:30

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида давомат 62,70 фоизга етди

Ўзбекистондаги депутатлик сайловларида соат 15:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 12 504 688 нафари ёки 62,70 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Жазони ижро этиш муассасаларида 40 мингдан ортиқ маҳкум овоз беради — ИИВ
27 октябр 2024, 15:40

Жазони ижро этиш муассасаларида 40 мингдан ортиқ маҳкум овоз беради — ИИВ

Депутатлар сайловида овоз бериш учун жазони ижро этиш муассасаларидаги 40,5 мингга яқин маҳкум рўйхатга олинган. Бу жойларда 48 та сайлов участкаси ташкил этилган.

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги депутатлар сайловини кузатиш жараёни ҳақида
27 октябр 2024, 15:13

ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари — Ўзбекистондаги депутатлар сайловини кузатиш жараёни ҳақида

Ўзбекистондаги депутатлар сайловини ЕХҲТ ДИИҲБнинг 200 дан ортиқ қисқа ва узоқ муддатли кузатувчилари кузатиб бормоқда. Бюро миссияси раҳбари Дуглас Уэйкнинг тушунтиришича, уларнинг вазифаси «сайлов ЕХҲТ олдидаги мажбуриятлар ва бошқа халқаро стандартларга қанчалик мос келишини» баҳолашдан иборат.

Ўзбекистонда сайловлар ўтказилган деб топилди, сайловда давомат 50 фоизга яқинлашди — МСК
27 октябр 2024, 14:56

Ўзбекистонда сайловлар ўтказилган деб топилди, сайловда давомат 50 фоизга яқинлашди — МСК

Ўзбекистонда депутатлар сайловида иштирок этганлар 47,62 фоизни ташкил этди. Сайлов бўлиб ўтган деб топилди.

«Ҳар бир фуқаро сайловда ўз келажаги учун овоз беради» — Сенат раиси Танзила Нарбаева
27 октябр 2024, 14:24

«Ҳар бир фуқаро сайловда ўз келажаги учун овоз беради» — Сенат раиси Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева депутатлар сайловида овоз берди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида овоз беришнинг аҳамияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг аввалги таркиби нималар билан эътиборга сазовор бўлгани ва янги таркибдан нималарни кутиш мумкинлиги ҳақида сўзлади.

Фото: Ҳокимлар ва Қорақалпоғистон раҳбари депутатлик сайловида овоз берди
27 октябр 2024, 12:45

Фото: Ҳокимлар ва Қорақалпоғистон раҳбари депутатлик сайловида овоз берди

Биринчилар қаторида овоз берган Эркин Турдимов, номзодлар билан танишган Шуҳрат Абдураҳмонов ва оиласи билан сайловда қатнашган Муротжон Азимов — «Газета.uz» ҳудудлар раҳбарларининг сайлов участкасида олинган суратларини тўплади.

МСК: Дастлабки 3 соатда сайловчиларнинг 29,58 фоизи овоз берди
27 октябр 2024, 12:40

МСК: Дастлабки 3 соатда сайловчиларнинг 29,58 фоизи овоз берди

МСК соат 11:00 ҳолатига кўра, 5 млн 900 минг 243 нафар сайловчи овоз берганини маълум қилди. Бу умумий сайловчиларнинг 29,58 фоизини ташкил қилади.

Фото: Сиёсий партия етакчилари сайловда овоз берди
27 октябр 2024, 11:49

Фото: Сиёсий партия етакчилари сайловда овоз берди

Якшанба куни ўтаётган депутатлик сайловларида Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партия раҳбарлари ҳам пойтахдаги турли сайлов участкаларига бориб овоз берди (фото).

Ўзбекистонда сайлов: рақамлар ва фактлар
27 октябр 2024, 11:41

Ўзбекистонда сайлов: рақамлар ва фактлар

Ўзбекистонда бу галги сайловлар «Менинг танловим — обод Ватаним!» шиори остида ўтмоқда. Жами 19 млн 945 мингга яқин сайловчи рўйхатга олинган. Қонунчилик палатасидаги ўринлар учун 875 нафар номзод кураш олиб бормоқда. Бошқа рақамлар ва фактлар.

Ўзбекистон президенти депутатлар сайловида овоз берди
27 октябр 2024, 11:15

Ўзбекистон президенти депутатлар сайловида овоз берди

Ўзбекистон президенти Тошкент шаҳридаги «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини биносида депутатлар сайловида оила аъзолари билан овоз берди.

Фото, видео: Ўзбекистоннинг хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови жараёни
27 октябр 2024, 10:49

Фото, видео: Ўзбекистоннинг хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови жараёни

Ўзбекистон депутатлари сайлови мамлакатнинг хориждаги элчихоналари ва консулликларида ҳам бошланди. Анъанага кўра, Москвадаги элчихона олдида катта навбат пайдо бўлди. «Газета.uz» Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистондаги сайловлардан олинган фотосуратлар ва видеоларни тақдим этади.

Сайловда қатнашаётган номзодларнинг 28 фоизи педагог, 20 фоизи иқтисодчи
27 октябр 2024, 10:12

Сайловда қатнашаётган номзодларнинг 28 фоизи педагог, 20 фоизи иқтисодчи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли ҳисобланади. Номзодлар орасида иқтисодчилар ва педагоглар фоизи энг юқори.

Фото: Тошкентда овоз беришга тайёргарлик ва жараён бошланиши
27 октябр 2024, 08:59

Фото: Тошкентда овоз беришга тайёргарлик ва жараён бошланиши

Эрталаб соат 8:00 дан Ўзбекистонда депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов участкалари гавжум. Улар очилишидан олдин сайлов комиссиялари аъзолари қутиларни муҳрлаб, бюллетенларни тайёрлаб, электрон овоз бериш тизимини ишга туширди, мадҳия янгради. «Газета.uz» мухбирларининг фоторепортажлари.

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайлови бошланди
27 октябр 2024, 08:51

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва кенгашлар депутатлари сайлови бошланди

Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бошланди. Парламент сайловлари илк бор аралаш тизимда ўтказилмоқда. Биринчилардан бўлиб Япония ва Жанубий Кореяда хорижий сайлов участкалари очилди. Охирги бўлиб АҚШдаги участкалар ёпилади.

Парламент сайловлари арафасидаги Тошкент — фото
25 октябр 2024, 14:20

Парламент сайловлари арафасидаги Тошкент — фото

Якшанба куни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади. Партиялар кўчаларда ташқи рекламалардан фойдаланиб, фуқароларни ўзлари учун овоз беришга турлича тарғиб қилмоқда. Газета.uz фотомухбирлари сиёсий воқеа арафасида пойтахт қандай кўринишга келганини суратга олди.

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари
17 октябр 2024, 10:04

Фото: Хорижий сайлов участкаларида бошланган депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари

Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркия ва Жанубий Кореядаги айрим участкалардан фоторепортаж.

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади
14 октябр 2024, 14:40

Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш синовдан ўтказилади

Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар анъанавий ёки электрон овоз беришни танлаш имкониятига эга бўлади.

Сайловолди навбатдаги теледебатда нималар ҳақида гапирилди?
10 октябр 2024, 16:22

Сайловолди навбатдаги теледебатда нималар ҳақида гапирилди?

Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан 4 октябрь куни навбатдаги теледебат бўлиб ўтди. Унда партия вакиллари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, сайловчилардан келган ҳамда рақиблари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Дебат қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди
8 октябр 2024, 17:44

Депутатлик сайловида муддатидан олдин овоз бериш саналари белгиланди

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун муддатидан олдин овоз бериш 16−23 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Жараён иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса 11:00 дан соат 17:00 га қадар давом этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг