Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган. Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташриф буюрган еттинчи давлат котибидир.
Солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш имконияти яратилади, 1 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари фақат тендер орқали ажратилади, 6 та янги маҳаллий йўналишда авиақатновлар йўлга қўйилади, тадбиркорлар солиқ қарзини фоизларсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади — 1 мартдан нималар ўзгаради?
«Уйланишга сарф бўладиган пулнинг ҳисоби чиқди. Миқдорини айтмай, қўрқиб кетасиз. Фақат бир нарсани айтишим мумкин: ҳозир 25 даман. Совхозда механизаторман, маошим тузук. Тежамкорлик билан жамғарсам, пулни тўплаш учун яна 19 йил-у 9 ой керак экан […] Демак, 45 ёшимда никоҳ тўйимиз бўларкан».
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси — Тошкентнинг асосий диққатга сазовор масканларидан бири. Ушбу иншоот қисқа вақт ичида пойтахт рамзига айланиб улгурди. «Газета.uz» тошкентликлар эркалаб «Узбечка» деб атайдиган меҳмонхона рамзлари ва унга 50 йил давомида киритилган меъморий ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилади.
«Орамизда битта-яримта шунақа, ёмон ярадек бемаъни одамлар ҳам бўлган […] Хуллас, сен туғилгунча ана шундай олтинчи бармоқдек ортиқча кишиларни орамизда қолдирмасликка сўз берамиз […] Биздан ва биз яшаётган даврнинг энг яхши кишиларидан улуғ жамиятнинг гражданларига салом айт!»
«„Чилонзор-22 квартал шу ерми? Ўтган йили ҳам худди шу ерда кўчат экаётганмидиларинг? Ўша кўчатлар қани?“ […] ЖЭК олти йилда 69 мингдан кўпроқ дарахт эккан. 80 фоизи кўкарди, деб районга маълумот ҳам берган, лекин ярми ҳам қолган эмас. Шунча дарахт кўкарса, ҳаммаёқ кўкаламзор бўлиб кетмасмиди».
«Икки бармоқ 72-бензинни, олти бармоқ эса 66-бензинни англатаркан… Бу ер ҳар хил маркали машиналар билан тўлиб кетган… Бензинфурушлар ўз «говмушлари»ни соғиб сотаётгандек бемалол юришибди… Энг ёмони, давлатнинг минг-минг тонналаб ёқилғиси шу хил йўллар билан сув бўлиб кетяпти».
АҚШ ҳарбийлари Ироққа бостириб кириб, Саддам Ҳусайн тузумини ағдарганига 2023 йил мартида 20 йил тўлади. Ироқлик журналистнинг хотирлашича, озодлик ҳавоси бир соатгина эсган, холос. Чунки «ҳеч қандай режа мазкур ноқонуний босқинни «озодликка олиб чиқиш»га айлантира олмасди».
Украинадаги уруш инсоний йўқотишларга, гуманитар инқирознинг чуқурлашишига, озиқ-овқат ва энергия шокларига сабаб бўлди, глобал ўсишни секинлаштирди. «Газета.uz» Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлиши муносабати билан урушнинг жаҳон иқтисодиётига таъсирини ўрганди.
«Тошкентдаги кўпгина ариқларда бир вақтлар балиқ ва турли жониворлар бўларди. Ҳозир кўпларида ҳатто қурбақанинг ҳам овози эшитилмай қолган. […] Хайриятки, оқар сувларнинг тиллари йўқ, акс ҳолда: Ҳўв, ноинсофлар! Оби ҳаётни ифлос қилиб кони зарарга айлантиргани уялмайсизларми?! — деб бонг урарди».
Актам ва Зуҳра Маҳмазиатовлар — асли ўзбекистонлик Украина фуқаролари. Россия босқинидан сўнг улар Германияга қочиб, Берлинда ўзбек ресторани очган. Менюда — ош, манти ва сомса. «Газета.uz» номаълумлик сари сафар вақти юз берган муваффақият тарихини ҳикоя қилади.
Бир йил аввал, 24 февралда Россия Украинага бостириб кирганди. Шу куни «Газета.uz» Украинадаги ватандошлар ва ушбу мамлакат фуқароларидан ўз шаҳарларида нималар бўлаётгани, расмийлар қандай чоралар кўраётгани ҳақида сўраганди. Бир йил ўтиб, биз улар билан яна боғланиб, нималар ўзгарганига қизиқдик.
«Хизматчиси саводсизлик мактабида ўқиётган бири кишини тракторист „саводсиз!“ деса алам қилмайдими? — деди санъаткор ўзича бўғилиб, — „лабингдан бўлса олсам-е, шакар лаб“, деганим у кишига ёқмапти, „бўлса“ эмас, „бўса“ эмиш! Ўзи билмайди-ю, менга ўргатганига куяман!»
Марказий банкнинг нисбатан қаттиқ монетар сиёсати ҳамда ҳукуматнинг рағбатлантирувчи фискал сиёсати ташқи савдо дефицитининг ўсишига ҳисса қўшиб келмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг фикрича, бюджет харажатларини қисқартириш ташқи савдо дефицитининг ўсишини секинлаштириши мумкин.
Украинанинг Тошкентдаги элчиси Николай Дорошенко Россия босқинига бир йил тўлиши арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Элчи Украинадаги ҳозирги вазият, Ўзбекистон билан муносабатлар ҳолати, Украина томони ҳамкорлик истиқболларини қандай кўраётгани ва Ўзбекистон томонининг ёрдами ҳақида гапирди.
Туркиядаги зилзилалардан сўнг Ўзбекистон аҳолисини мамлакатда ҳам худди шундай зилзилалар бўлиш эҳтимоли қизиқтирмоқда. Сейсмология институти олимлари ўтмишда бир неча зилзилаларни башорат қилишган. Нима учун барча зилзилаларни башорат қилиб бўлмайди? «Газета.uz» олимлар билан шу ҳақда суҳбатлашди.
Тошкентдаги 77-сонли махсус мактабда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таҳсил олади. Ўқитувчилар ўз ўқувчиларига дунёни ҳис қилиш орқали «кўриш»ни ўргатади. «Газета.uz» болаларни ҳис-туйғуларига ишониб яшашга ўргатишни ўзининг вазифаси қилиб олган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.
«Маълум бўлишича, ЗАГС ва милиция бўлимларининг паспорт столларида ишловчи саводи ғовлаб кетган айрим ходимлари метрика ва паспортларда ўзбекча тўлдириладиган жойларни русча ёки бутунлай саводсизларча тўлдириб, қош қўяман деб кўз чиқарар эканлар».
«Бу журнал миллат мулки, 100 йилдан бери номи ўзгармай келаётган ноёб тарих», — дейди 2007 йилдан буён «Муштум»га бош муҳаррирлик қилаётган Носиржон Тошматов. У «Газета.uz»га берган интервьюсида ҳозирги раҳбарларнинг журналга муносабати ва 100 йиллик тўйни қандай тасаввур қилгани ҳақида гапирди.
Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботига кўра, яқин бир йилда энергия инқирози, яшаш харажатларининг ўсиши, озиқ-овқат тақчиллиги, узоқ ва ўрта истиқболда эса табиий офатлар, иқлим, ресурслар инқирози ҳамда улар келтириб чиқарадиган ижтимоий-иқтисодий таназзул ва беқарорлик жиддий хавф туғдириши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг