Автомобилсозлик соҳасида кутилаётган ўзгаришлар истеъмолчиларга фойда келтирадими? «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоевнинг фикрича, импорт божларининг пасайтирилиши ички бозорга деярли таъсир кўрсатмайди ва фақат энг бой аҳоли манфаатларига хизмат қилади. Иқтисодчи жамият ҳақиқий фойда кўриши учун савдони эркинлаштириш муҳимлигини таъкидлайди.
Ўзбекистон ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 дан ортиқ хорижий давлат тажрибаси, жумладан, Vision Zero стратегиясини ҳаётга тадбиқ этмоқчи. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба Фарғона вилоятида яхши натижа берган. Эндиликда пиёдаларга йўлларни кесиб ўтиш учун шароит яратиш билан бирга қоида бузганларини жазолаш ҳам кўзда тутилмоқда. UNICEF ҳамкорлигида эса болалар учун видео ва китоб шаклида қўлланмалар ишлаб чиқилади.
Футболчи Элдор Шомуродов УЕФАга берган интервьюсида Италиягача бўлган йўли, Ўзбекистон терма жамоаси сардорлиги қандай кечаётгани, Европа футболи ва менталитетининг фарқи ҳақида гапирди. Интервьюнинг ўзбек тилидаги тўлиқ матни.
«Газета.uz» коммунал тўловларни ташкилот кассаларига бормасдан, тўлов иловалари Click, PayMe ва Apelsin орқали тўлаш ҳақида қўлланмани тақдим этади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вақти-вақти билан нафақат бефойда, балки зарарли бўлган, вазиятни яхшилашга ёрдам бермайдиган ташаббуслар билан чиқмоқда. Улардан бири — йўлларга ўқувчилар муляжларини ўрнатишдир. ЙҲХБ ва ҳокимиятлар ҳатто мутахассис бўлмаганлар ҳам кўриб турган камчиликларни пайқаганлари йўқ.
Трамвайнинг афзалликлари борасида ҳеч қайси мутахассис шубҳа қилмайди. «Дунёда бу масала „ёпилган“», дейди журналист Валентин Богданов. Трамвайнинг йўқ қилиниши сунъий равишда унга нисбат берилган муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмади. Жамоат транспорти ўзининг башоратлилиги ва ҳаммабоплигини йўқотди, кўчалар эса янада хавфлироқ бўлди. Трамвай қайтадиган бўлса, «ғилдиракни қайта кашф қилишнинг ҳожати йўқ» — барча линиялар яхши режалаштирилган эди, деб таъкидлайди у.
Рухсат берилмаганига қарамасдан қурувчилар Космонавтлар майдонидаги гранит плиталарни кўчириб ташлашни давом эттиришди. Туман ҳокими Анвар Сайфутдиновнинг таъкидлашича, дам олиш кунлари сабабли лойиҳа ҳақида олдидан хабар берилмаган. Унинг айтишича, ҳокимият фуқароларга қулайликлар яратишда «яхши мақсадларни кўзлаган». Шаҳар ҳокимияти ваниҳоят лойиҳа эскизини эълон қилди. Чизмада янги мармарнинг ранги аввалгисидан фарқ қилади.
Импорт автомобиллар учун божхона божи 15%гача пасайиши бундай автомобиллар учун умумий божни қанчага арзонлаштиради? Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу хабардан хурсанд бўлишга «шошилмай туриш керак» деб ёзди. Мутахассислар комбинациялашган божлардаги ҳар куб см учун махсус ставкалар бекор қилиниши кераклигини таъкидламоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев «қарордан асосий фойда кўрадиганлар даромади энг юқори ва импорт автомобилларини истеъмол қиладиган бойлар», — дея изоҳ қолдирди.
Президент трамвайни Тошкентга қайтариш ҳақидаги баёнотидан олдин «Газета.uz» таниқли журналистлар ва жамоат арбобларидан ушбу транспорт турининг бекор қилиниши билан шаҳар нима йўқотганлиги ҳақидаги фикрларини сўраган эди. Улар бир овоздан трамвайнинг йўқ қилиниши катта хато бўлгани, пойтахтнинг транспорт муаммоларини янада кучайтиргани ва унинг қайтиши жамоат транспортини ривожлантиришнинг ягона оқилона йўли эканини тасдиқлашди.
Хитой пойтахтида бўлиб ўтаётган 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари дипломатик бойкотга учради. АҚШ, Буюк Британия, Канада, Дания, Бельгия ва бошқа давлатлар ушбу тадбирларга ҳукумат амалдорлари ва расмийларини юборишдан бош тортди. Франция президенти Эммануэль Макрон эса ўйинларни сиёсийлаштирмаслик кераклигини таъкидлади. Дипломатик бойкотнинг сабаблари, Олимпия ўйинлари тарихидаги бойкотлар ҳақида — «Газета.uz» мақоласида.
Бир неча йиллардан буён илмий-тадқиқот институтлари олимлари, университет ўқитувчилари ҳамда докторантлардан Scopus ва Web of Sciences халқаро маълумотлар базаларида индексланган журналларда мақолалар чоп этиш талаб қилинмоқда. Уларсиз докторантлар аттестациядан ўтмайди, ўқитувчилар эса ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинади. Нима учун бу талаблар асосли эмас ва бу маҳаллий илм-фан ривожига қандай салбий таъсир кўрсатади — «Газета.uz» колумнисти, файласуф ва антрополог, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти Валерий Хан бу ҳақда фикр юритади
Расул Кушербаев UzAuto Motors автомобиллари учун 85 фоизлик олдиндан тўлов миқдорини пасайтириш бўйича ҳукуматга таклифлар тайёрланаётганини маълум қилди. Депутат «Газета.uz» га берган интервьюсида олдиндан тўлов кўпи билан 50% бўлиши кераклигини таъкидлади. «Ҳали кўрсатилмаган хизмат ва харид қилинмаган товар учун олдиндан тўлов қилиниши мантиқсиз ўзи», — деди у.
Протекционизм ҳар доим таъкидланганидек, ёмон ва зарарли қарор. Унинг қанчалар зарарли эканлигини 2020−2021 йилги шакар бозоридаги тенденциялардан ҳам кўриш мумкин. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш истеъмолчиларнинг камбағаллашишига олиб келиши ҳақида — «Газета.uz» колумнисти Миркомил Холбоев мақоласида.
ATTO транспорт картасини тўлдириш учун навбатда туриб қолмаслигингизни таъминлаш учун «Газета.uz» инфо-киосклар ва мобил иловалар орқали транспорт картаси балансини қандай тўлдириш мумкинлиги ҳақида қўлланмани тақдим этади.
Танишинг, бу — Ц. Ворро — етти ёшли лабрадор ва Тошкент халқаро аэропорти кинология хизмати ходими. У ва яна ўнлаб овчарка ва спанеллар аэропортнинг икки оёқли ходимларига портловчи моддалар, гиёҳвандлик воситалари ҳамда валюталарни топишда ёрдам беришади. Биз Ц.Ворродан иши, хўжайини, маоши ва пенсияга чиқиши ҳақида сўрадик.
3 февраль куни Autodriver Study компанияси Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон марказини ишга туширди. Унга эгалик қилаётган яна иккита автомактабнинг бири Avtotest билан айни манзилга рўйхатга олинган. Марказнинг ишга туширилиши яқинда президентнинг ЙТҲлар натижасида ўлимлар сони ошгани ва ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги нутқи билан бирвақтга тўғри келди.
Коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида бош соврини Malibu бўлган ютуқли ўйин 22 январдан бошлаб ҳар шанба ZO’R TV орқали эфирга узатилмоқда. Бироқ, ССВ таъкидлаганидек, лотереяда ҳозирга қадар вакцина олган ҳамма эмас, балки фақат 15 январдан кейин эмланганлар қатнашмоқда. Танлов шартларининг эълон қилинган ваъдаларга тўғри келмаслиги ҳақида «Газета.uz» суриштирувида.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлади. Бунга қадар 10 та дарахт ярмигача, кейинчалик уларнинг 4 таси тўлиқлигича кесиб кетилганди. Дарахтларни ҳимоя қилишга уринган аҳоли ва тадбиркор ўртасида можаро келиб чиқди.
Тошкентдаги «Туркистон» метро бекати устидаги кўчанинг бир қисми фойдаланишга топширилганидан олти ой ўтиб чўкди. Кўча президент томонидан 2020 йил Мустақиллик байрами арафасида очилган эди. Пудратчи Transyo`lqurilish-Jizzax (тендерсиз танланган) кўча «Ўзбекистон темир йўллари»га қарашли «Кўприкқурилиш» трести корхонаси айби билан чўкканини маълум қилди. Лойиҳада Тошкент ҳокими билан боғлиқ лойиҳа ташкилоти ҳам иштирок этган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.
Сўнгги йилларда ўқитувчиларнинг ойлик маошлари бошқа соҳа вакилларининг ойлигига нисбатан секинроқ ўсган, натижада таълим соҳаси вакиллари жамиятнинг бошқа вакилларига нисбатан камбағаллашган. «Газета.uz» колумнисти, иқтисодчи Миркомил Холбоев ўқитувчиларнинг реал даромадлари қандай камайиб борганлиги ва бунинг оқибатлари ҳақида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг