2020 йилда Тошкент метрополитенининг ер усти Ҳалқа йўли ва Сергели йўналиши ишга туширилди, Юнусобод йўналишига яна иккита бекат қўшилди. Тошкент метросининг янги ва эски бекатларидаги йўл кўрсаткичларидаги ноаниқликлар, у ердаги ташкилотчилик, бекат ва унинг ташқарисидаги навигация — Оғабек Самисов ва Евгений Сорочин репортажида.
Шахноза Мирзаева 10 ёшида автоҳалокатга учраб, оёғининг бир қисмидан ажралди. Бахтсиз ҳодисага қарамасадн, у спортни танлади ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Тошкент эски шаҳар қалъасининг 12 дарвозаси ва Ўрда бугунги кунда қаерда жойлашган бўлар эди? Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Рақамли ривожланиш департаменти директори ўринбосари Камолиддин Файзуллаев батафсил сўзлаб беради. Пойтахтнинг қадимий хариталари ва юқорида санаб ўтилган объектларнинг бугунги кундаги жой ҳолатига нисбатан жойлашиши билан Тошкент ҳокимлиги томонидан ишга туширилган интерактив платформада танишиш мумкин.
11 июндан 11 июлгача Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади. «Газета.uz» ушбу мусобақа формати, турнирдаги ўйинлар тақвими, футбол учрашувлари ўтказиладиган шаҳарлар ҳақида батафсил маълумот беради.
Амударё катта сохта куракбуруни ҳозиргача сақланиб қолган жонзотлар ичида энг қадимийлардан бири ҳисобланади. Ушбу балиқ тури халқаро «Қизил китоб»га «бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасидаги тур» мақоми билан киритилган. Бироқ, гидробиолог Бахтиёр Шералиевнинг таъкидлашича, дунёда фақатгина Амударё сувларида учрайдиган ушбу балиқ маҳаллий аҳоли томонидан овланмоқда ва Экология қўмитаси ушбу балиқ турини сақлаб қолиш учун етарлича эътибор қаратмаяпти.
Тошкентда маҳаллаларни ободонлаштиришнинг янги тўлқини бошланди. Аҳоли тўсиқларни келишилмаган ҳолда демонтаж қилинаётгани ва уйга туташ гулзорларни бузиб ташланаётганидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» ҳовлилар қандай кўринишга эга бўлиши лозимлиги борасида расмийлар фикри ва шаҳар аҳолисининг бунга мунособатини ўрганди. Шунингдек, биз шаҳаршунос Аркадий Гершман билан суҳбатлашдик, у нима учун намунавий ободонлаштириш хато эканлигини ва нима учун қарорларни ҳукумат эмас, балки аҳоли қабул қилиши кераклиги ҳақида гапирди.
Чекишдан воз кечиш қийин бўлиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чекишни ташлашнинг 100 дан ортиқ сабабларини келтирди.
Тошкентнинг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда турли фикрлар билдирилмоқда. Улардан энг қизиқарлиларини «Газета.uz» йиғиб чиқди.
Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида Термизда қурилган кўп қаватли уйларни бориб кўрди. Президент хонадонлардан бирида «Зулфия» мукофоти совриндори ва унинг онаси билан суҳбатда бўлиб, ундан ғурурланишини таъкидлади.
Ўзбекистон давлат симфоник оркестри дирижери ва бадиий раҳбари Камолиддин Уринбаев «Газета.uz»га берган интервьюсининг иккинчи қисмида дирижерликка қандай кириб келганлиги, иқтидорсиз кишининг бўлмаслиги ва мусиқа соҳасини ривожлантиришга ким ҳисса қўшиши кераклиги ҳақида гапирди.
Футбол бўйича Про лигада иштирок этувчи «Янгиер» ҳамда «Шўртан» футбол клубларининг айрим вакиллари ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашганлиги ва тотализатор ўйнайдиганларга ёрдам берганлиги учун 6 ойдан 1 йилгача футболдан четлатилди. Клубларнинг айнан қайси футболчилари жазолангани ҳақида хабар берилмаган. ЎФA юристи «Газета.uz»га ушбу маълумотларни ошкор қилиш фақатгина Этика қўмитасининг ваколати доирасида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил Оғабек Самисов мақоласида.
29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Тошкентнинг туристик салоҳиятини ошириш мақсадида пойтахт ҳокимлиги шаҳарнинг қадимий 12 та дарвозаси ва қалъа девори ўрнини аниқламоқда. Тошкент ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти директорининг ўринбосари Камолиддин Файзуллаев эски хариталарни излаш ва шаҳарнинг бир ярим аср давомида қандай ўзгаргани ҳақида гапириб беради. Хариталарнинг қисми биринчи маротаба эълон қилинмоқда.
Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳонни хусусий сектор ҳам ўтказиши, болалар қатор дорилар билан бепул таъминланиши, ички бозорда баъзи товарларнинг фақат биржа орқали сотилиши, Uzbekistan Airways Москвага рейсларини бошқа аэропортга кўчириши, аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар — 1 июндан Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлади?
Нархларнинг, тарифларнинг кўтарилиши ёки янги божларнинг жорий қилиниши ҳақида сўз борганда, кимдир ҳазиллашиб, яна кимдир умидсизликка тушиб: «Балки, ҳавони ҳам пуллик қиларсизлар?» деб қўяди. Шаҳар дарахтларининг аҳамияти ва уларни кесишни тўхтатиш лозимлигини эслата туриб, «Газета.uz» колумнисти Ботир Қобилов ҳар бир дарахтнинг қиймати жуда юқори эканлиги ва шаҳар аҳолиси анчадан буён нафақат пул билан, балки ўз соғликлари билан ҳам бунинг бадалини тўлаб келаётганини таъкидламоқда.
Академик, водород бомбаси ихтирочиларидан бири ва СССР ҳуқуматига қарши кураш олиб борган, мамлакат тарихидаги энг машҳур диссидент Андрей Сахаров шахси атрофидаги муҳокамалар ҳозиргача давом этмоқда. Сахаров сўз, фикр ва ғоя эркинлигини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ягона восита деб билган. Ўз мақолалари ва чиқишлари сабабли мунтазам равишда КГБ назорати остида бўлиб, тинтувларга, матбуотда кўплаб ҳақоратларга дучор бўлган Андрей Сахаровнинг «ғайрификрлилиги» ҳақида «Газета.uz» мақоласида.
«Мураккаб» болаларни махсус муассасаларга жойлаштиришни тўғри деб ҳисобловчилар ҳали ҳам топилади. Баъзида бу қарорларни ота-оналар қабул қилишади. «Газета.uz» муаллифи Екатерина Цой бир йилини шундай махсус ёпиқ муассасалардан бирида ўтказган ёш йигит ҳикоясини айтиб беради.
Бош вазир ўринбосари, Масс-медиа фонди раҳбарияти, ЕИ элчиси, Uzbekistan Airports раҳбари, Антикоррупцион агентлик директори ва Тошкент ҳокими 2020−2021 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди.
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер «Газета.uz»га Глобал йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳафталигининг мақсадлари ва пиёдалар автомобиллар оқими билан кесишадиган кўчаларда тезликни 30 км/соатгача пасайтиришнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.
Уч қаҳрамон бозоридаги 100 га яқин мулкдолардан 2009 йилда сотиб олган дўконлари тушунтиришларсиз олиб қўйилаётгани айтилмоқда. Тадбиркорлар буни «рейдерлик йўли билан тортиб олиш» деб баҳоламоқда. «Газета.uz» мухбири бозор маъмурияти ва ернинг асл эгаси ҳисобланган қўшма корхона мутасаддиси билан ҳам суҳбатлашди — томонлар фикри.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг