Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.
Тошкентда 15 январь куни қор бўронига яқинроқ табиат ҳодисаси кузатилди: тонгда учқунлай бошлаган қор пешинга яқин жадаллашди, аммо узоқ давом этмади. «Газета.uz» фотомухбирлари пойтахтнинг 2024 йилдаги биринчи қорини суратларга муҳрлади.
Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.
Қишлоқдаги Янги йил шаҳардаги, айниқса пойтахтдаги байрамга ўхшамайди. Унда арча атрофида сайл, концерт деган нарсалар йўқ. «Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам ва Холида Мусулмон 2024 йилни Андижон ва Жиззахдаги қадрдон қишлоқларида кутиб олди ва қишлоқдаги байрам тароватини кадрларга муҳрлади.
Тошкентни қанчалик яхши биласиз? Масалан, Тошкентдаги ҳар бир туман ҳокимлигини биносига қараб ажрата оласизми? «Газета.uz»нинг навбатдаги тести — шу ҳақда.
«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.
«Шиндлер рўйхати», «Айғоқчилар кўприги», «Тутқич бермас фирибгар», «Ўзга сайёралик» каби шедевр фильмлар муаллифи Стивен Спилберг 18 декабрь куни 77 ёшга тўлди. Сана муносабати билан «Газета.uz» жаҳон кинематографияси тарихида ўчмас из қолдирган режиссёр ижодига бағишланган тест тайёрлади.
Қашқадарёдаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеоқопқон орқали 4 та қор қоплони тасвирга олинди. Бу қўриқхонанинг 40 йиллик тарихида биринчи маротаба юз бериши.
«Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин бир йил аввал Тошкентда фасллар қандай намоён бўлишини кўрсатувчи лойиҳасини бошлаганди. У шаҳарнинг саккиз жойини бир хил нуқтадан туриб қиш, баҳор, ёз ва кузда суратга олди. Буюк Антонио Вивальдининг «Йил фасллари» концертлари эса лойиҳага саундтрек бўлди.
Сўнгги кунларда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб кетди. Ёмғир қорга айланиб, йўлларни муз қоплади. «Газета.uz» мухбирлари қорли кўчалар, махсус техникалар фаолияти, ишга шошаётган одамлар ва тирбандликни суратга муҳрлади.
Аслида бу «Конституция ҳаётидан бир кун» номли репортаж бўлиши лозим эди. Афсус, харитада кўринган ҳамма нарса ҳам реал ҳаётда бўлавермас экан. Аммо бу «Газета.uz» ижодкорларини тўхтата олгани йўқ: «Конституция ҳаётидан бир кун» бўлмаса, унда мана — «Конституция ҳаётидан бир соат» бор!
Бундан 31 йил муқаддам мустақил Ўзбекистон ўз Конституциясини қабул қилган. Ўтган йиллар давомида Асосий қонунга кўп ўзгартишлар киритилганди, аммо 2023 йилда, айтиш мумкинки, у тубдан янгиланди. «Газета.uz»нинг навбатдаги тести Конституцияга бағишланади.
Рекорд даражада кўп — 26 та «Оскар» ҳайкалчаси эгасига айланган Уолт Дисней таваллудига 5 декабрь куни 122 йил тўлди. У асос солган Disney студияси ўз фильмлари билан нафақат болалар, балки катталарга ҳам завқ улашишда давом этмоқда. «Газета.uz» айнан шу студия мультфильмлари ҳақида тест тайёрлади.
4 декабрь куни эрталаб Урганчни қалин туман қоплади. Бундай об-ҳаво туфайли иккита авиарейс кечиктирилди. Соат 10 га келиб, туман тарқади. Фотограф Азамат Маткаримов тонгда туманли шаҳарни айланди.
Ўзбекистонда ҳозирда бешта туризм қишлоғи бор: Конигил ва Боғи Баланд, Овжазсой ва Эртошсой, Сентоб. 2023 йил октябрида Сентоб жаҳондаги энг яхши туризм қишлоқларидан бири деб эълон қилинди. «Газета.uz» журналистлари Нуротада бўлиб, бу қишлоқ нималари билан ҳайратга солишини ўрганиб қайтди.
Бундан 106 йил муқаддам — 1917 йилнинг 27 ноябрь оқшомида Ўрта Осиё минтақасидаги илк демократик, ҳам дунёвий давлат — Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. «Газета.uz» сана муносабати билан Ўзбекистон тарихининг ушбу муҳим босқичи ҳақида тест тайёрлади.
Нукуслик фотосуратчи Азамат Маткаримов иш билан тез-тез Урганчга боради. Бу сафарларида у қишлоқ манзаралари йил давомида қандай ўзгаришини кузатади. Фасллар алмашинуви шолизорларда айниқса ёрқин акс этади. Унинг суратлари, масалан, бир лаган палов ортида қанча меҳнат ётгани ҳақида ҳикоя қилади.
25 ноябрь — Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Аёлларга нисбатан зўравонлик — кўҳна ва катта муаммо. Миллат оғриқлари ҳақидаги мулоҳазалари аср ошса ҳамки ўз долзарблигини йўқотмаётган ўзбек маърифатпарварлари мессенжерлари замонида бу мавзуни қандай муҳокама қилган бўларди?
20 ноябрь — Жаҳон болалар кунида UNICEF`нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш белгиси сифатида мамлакатдаги кўплаб бинолар мовий тус олди. Улар қаторида Президент администрацияси биноси ҳамда Регистон майдони ҳам бор. «Газета.uz» фоторепортажи.
1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон рамзларидан бири — Давлат байроғи қабул қилинган эди. Ушбу тарихий сана муносабати билан «Газета.uz» байроқлар ҳақида тест тайёрлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг