Президент республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжудлигини айтди. 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Aсадов президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 507,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.
Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Facebook сайтида Ўзбекистон президентининг сохта аккаунтини рўйхатдан ўтказиб, ўзини президент Администрацияси раҳбари деб таништирган. Шу билан бирга, одамларга муаммоларини маълум миқдордаги пул эвазига ҳал қилишда ёрдамни таклиф қилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Энергетика вазирлигининг тадбиркорларнинг электр тармоғига уланиши учун бир марталик 14,7 млн сўмгача бўлган тўловни жорий этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишилмаганини маълум қилди. Лойиҳанинг дастлабки версиясида тўловлар камроқ миқдорда бўлган, қолаверса, унда маиший истеъмолчиларнинг ҳам тўлов қилиши назар тутилган эди.
Наврўз куни ярим-яланғоч ҳолда сумалак пиширган олти аёл маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан уч нафари 15 суткага қамалди.
UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Equinox ва Chevrolet Tracker моделларини сотувга чиқаришни бошлади.
Навоий вилоятида аёл 3 нафар қиз фарзандини темир йўл изига олиб чиққан. Поезд урилиши натижасида аёл олган тан жароҳатидан вафот этди, 2016 йилда туғилган фарзанди шифохонада даволанмоқда.
Президент «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини молиялаштириш ҳажмини ошириш ниятида. Жумладан, қарийб 3 минг км ички йўлларни таъмирлаш, 60 фоиз маҳаллаларда электр таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши эмланди. Давлат раҳбарининг айнан қайси вакцина билан эмлангани маълум эмас ва вакцинация жараёни камералар остида ташкил этилмади.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Олиб келинган вакцина (AstraZeneca) билан 330 минг аҳолини икки маротаба эмлаш кўзда тутилган.
Бош прокуратура Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга оид президент қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Унга кўра, Ўзбекистонда қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликка тортиш ёшини 13 ёшдан 14 ёшгача узайтириш таклиф этиляпти. Бундан ташқари, Жиноят кодексига самосуд жиноятига оид нормани киритиш, 128-, 129-моддалари санкцияларини ошириш мақсад қилинган.
Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу борада президентнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ва шунга мойиллиги бор шахсларга кўмаклашиш тизимини қайта ташкил этиш мақсад қилинган.
Президент Хоразм вилоятида амалга оширилиши режа қилинган 1,3 млрд долларлик 812 та инвестиция лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Уларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Республика махсус комиссияси 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловларни ўрнатмоқда. Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланмоқда. Бундан ташқари, театр, кино, ва концерт дастурларини ташкил этишда бир қанча чекловлар ҳам қўйилмоқда.
Aвстралияда тошқинлар оқибатида 18 кишининг эвакуация қилингани, Жанубий Корея президентининг AstraZeneca вакцинаси билан эмлангани, Мьянмада тўқнашувлар натижасида 164 нафар намойишчининг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари этиб Шухрат Холмуҳаммедов тайинланди. Унга президент фармони билан генерал-майор ҳарбий унвони берилди. Бундан ташқари, Қуролли Кучлари академиясига бошлиқ ҳам тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг