1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди. Шунингдек, 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришни яшаш жойидан бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.
Қаршидаги 1-мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан бири синфда пешоб қилди, синфдоши эса уни видеога олиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Ўқувчининг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан бири Қашқадарё прокуратурасида ишлаши маълум бўлди.
Хоразм вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида болалар юпун кийимларда иштирок этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ходимларга интизомий чора кўрилиши маълум қилинди. Масъул ташкилот тадбир куни об-ҳаво иссиқ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ суратда мутасаддилар болаларга қараганда иссиқроқ кийимда эканлигини кўриш мумкин.
Андижон шаҳрида 3 та Lacetti ва Labo иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази февраль ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк ва автомобиль бозорида талаб қандай ўзгарганини таҳлил қилиб чиқди.
Эндиликда Тошкент ҳудудида Yandex Go хизмати учун тўловларни UzCard ва Humo, халқаро Visa ҳамда Mastercard карталари ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Синоптикларнинг хабар беришича, 23 март куни бир қатор вилоятларда ёмғир ёғади. Мамлакатда ҳафтанинг ўрталарида илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, аммо жума кунидан яна ёғингарчиликлар кутилмоқда.
Президент физика таълими сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади. 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар очилади. «Баркамол авлод» мактабларида «STEM-клублар» ташкил этилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тузилмасида Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди. Москвада ИТСВ ваколатхонаси очилади.
«Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари махсус-тактик ўқув машғулотларини бошлади.
Тошкент шаҳридаги болалар орасида COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпайиб бораётгани сабабли, мактаб таътили узайтирилиши мумкин. Ҳозирда коронавирус билан болаларда касалланишлар кўрсаткичи 25 фоиздан ошган. Ўтган йили мазкур кўрсаткич 5−7 фоиз бўлган.
Германияда умуммиллий карантин режими 18 апрелга қадар узайтирилди. Пасха байрамларида ҳам чекловлар кучайтирилади — барча дўконлар ёпилиб, жамоат йиғилишлари тақиқланади.
Энергетика вазирлиги ишлаб чиққан маъмурий регламент лойиҳасида қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларни (маиший истеъмолчилардан ташқари) тармоққа улаш учун 14,7 млн сўмгача миқдорда бир марталик тўлов жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Spark ҳайдовчиси опера театри яқинидаги пиёдалар ўтиш йўлагида театрнинг икки ходимасини уриб юборди. Улардан бири — Баҳора Раҳимова — вафот этди.
Таниқли болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 88 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
«Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз», — деди президент ўзининг байрам табригида. Шавкат Мирзиёев халқ сайилларида ҳам иштирок этди.
Пайшанба куни мактабдан уйига қайтаётган ўқувчини юк поезди уриб юборди. У синфдошларини кутиб турганида сумкаси юк поездига тегиб, уни судраб кетган. Ўқувчи бош қисмидан жароҳат олган. У шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан вафот этган.
Каттақўрғон туманида фуқаролардан бирини ҳарбий хизматга жўната олишига ишонтириб, ундан 3500 доллар олиш ҳолати маълум бўлгани айтилмоқда. Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Самарқандда Россияга самолёт чипталарини сезиларли даражада қимматга сотилаётганини ўрганаётган Kun.uz мухбирига ўлдириш билан таҳдид қилинди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Daryo.uz бош муҳаррири Муҳрим Аъзамхўжаев уни «профилактик суҳбат учун» ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақиртиришгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Газета.uz» манбалари эса бир неча журналистлар чақиртирилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг