Давлат хизматлари агентлигининг 57 нафар ходими коронавирус инфекциясига чалингани, улардан бирининг ушбу вирусдан вафот этгани маълум қилинди. Агентлик фуқароларни электрон хизматлардан фойдаланишга чақирди.
Коронавирус беморлари сони 205 нафарга ортиб, жами 22374 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 190 нафари Тошкент шаҳрида, 96 нафари Карантин марказида, 11 нафари Андижон вилоятида ва қолган 4 нафари Тошкент вилоятида аниқланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 70 ёшли сирдарёлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 129 нафарга етди.
Ҳайит байрами учун қандай мазали пишириқлар тайёрлаш мумкин? Кўкатли қарсилдоқ қатлама, газда пиширилган беляшилар, юмшоқ шоколадли профитроллар ва бошқа пишириқлар — Zira.uz рецептларида.
Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида Lacetti ва Cobalt енгил автомобиллари тўқнашди. Натижада бир киши воқеа жойида вафот этди, бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Юнусобод туманидаги «Олой» бозори автотураргоҳи ҳудудида Иммунитетни текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ерда аҳоли COVID-19 га тест топшириш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 55 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, гипергликемик комадан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 128 нафарга етди.
Президент фармони лойиҳасига кўра, концерт фаолиятини лицензиялаш тугатилиб, ўрнига фаолият ҳақидаги хабарнома тақдим этиш йўлга қўйилади. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳусниддин Ато концерт фаолиятини лицензиялаш амалиёти мумтоз мусиқа ривожланишига қандай тўсқинлик қилаётган ҳамда нима учун ушбу соҳада концерт дастурлари деярли ташкил этилмаслиги ҳақидаги фикрларини «Газета.uz» билан бўлишди.
Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов оламдан ўтди. У 55 ёшда эди.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев мамлакатда июль ойи охиригача амалда бўлган карантин тадбирларини яна икки ҳафтага чўзиш ва ундан кейин босқичма-босқич юмшатишни буюрди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.
Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақи эълон қилинди. Унга кўра, энг кўп ойлик иш ҳақини Навоий ва Тошкент вилоятлари ишчилари олишади. Энг кам ойлик иш ҳақи соғлиқни сақлаш соҳасида бўлса, энг юқориси банк ва IT соҳаларида бўлди.
Коронавирус беморлари сони 276 нафарга ортиб, жами 22169 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Қорақалпоғистонда, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Навоий, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Сурхондарёда «солярка» тўла цистернада пайвандлаш ишларининг олиб борилиши портлашга сабаб бўлди. Бир киши вафот этди, бир киши жароҳатланди. Алангада яна бир юк машинаси ёниб кетди.
28 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ва ундан соғайиш бўйича рекорд қайд этилди. Умумий кўрсаткич эса 21893 тага етди. 91 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Қорақалпоғистон прокурорига тунда прокуратурага чақирилган ҳамда телефонлари ва ноутбуклари тортиб олинган журналистлар билан бўлган воқеа юзасидан танбеҳ берди. Унинг сўзларига кўра, прокурорларнинг ҳаракатларини ўрганиш ишлари бошланган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Руслан Шарипов 53 ёшда ҳаётдан кўз юмди.
Жўқорғи Кенгес раисининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш иши бўйича Нукус ИИБга учта блогер чақирилиб, уларнинг телефонлари ва компьютерлари тортиб олинди. Олдинроқ учта нашрнинг бош муҳаррирлари прокуратурага чақирилган эди. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қонунни бузишганини, аммо журналистлар маълумотни текширишлари кераклигини таъкидлади.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 255,2 трлн сўмни ($26 млрд) ташкил этди, иқтисодий ўсиш эса 0,2% гача пасайган. Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 1,8 фоизга тушиб, 7,4 миллион сўмга (766 доллар) тенг бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг