Бухоро вилоятида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Lacetti автомобили MAN юк машинаси билан тақнашди. Седан ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлди.
2020 йил ёзда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонда, Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий, шарқий минтақаларида об-ҳавонинг 40 фоиз эҳтимол билан меъёридан юқори бўлиши кутилмоқда. Ёзнинг биринчи ҳафтасида эса ҳарорат кўтарилиб, +40 даражага етиши, дам олиш кунларида бир оз пасайиши кутилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги 30 май куни Қашқадарёда тунги рейд давомида ИИБ ходимининг қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, фуқарога нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатгани, унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказгани бўйича муносабат билдирди. Ҳозирда ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 11 тага кўпайиб, жами 3673 тага етди. Янги аниқланган ҳолатлар аҳоли орасида 5 нафар, карантин марказидагилар 4 нафар ва қолган 2 нафари эса халқаро юк ташувчилар орасида аниқланди. Ҳозиргача кун давомида 50 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Президент қарорига биноан, 2022 йил 1 январгача тез ёрдам автомобиллари импорт божхона божидан озод қилинди. Таъкидланишича, ушбу имтиёз нодавлат тиббиёт ташкилотларига ҳам тегишли.
«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Унинг ўрнига Аи-91, Аи-93, Аи-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда.
МТРКнинг собиқ раиси ва АКТ вазири бўлиб ишлаган Хуршид Мирзоҳидов мамлакатнинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У Бишкек шаҳрига етиб борди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов иштирокида бир кун олдин икки давлат чегара ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ўртасида юз берган тўқнашув муҳокама қилинди. Томонлар ушбу кўнгилсизлик авж олиб кетмаслиги учун биргаликда тергов ҳаракатларини олиб боришга келишиб олди.
2019 йилда Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг оиласининг умумий даромади 1,06 млн долларни ташкил этгани маълум бўлди. Декларацияга кўра, Зеленский даромадининг аксарияти тадбиркорлик фаолиятидан келган. Харажатлари эса — қарийб 500 минг доллар бўлиб, асосан президентлик сайлов кампаниясига сарфланган.
Арманистон бош вазири Никол Пашинянда ва унинг оила аъзоларида коронавирус инфекцияси аниқланди. Таъкидланишича, у музокаралар давомида хизмат кўрсатаётган официантдан COVID-19 билан зарарланган. Даволаниш пайтида бош вазир ўз уйидан туриб ишлашни давом эттиришини маълум қилган.
Долларнинг расмий курси 9 сўмга қимматлади ва 10 148 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг иккинчи ҳафта давомида ўсиши.
Коронавирус беморлари сони 39 нафарга ортиб, жами 3662 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (10), Сирдарё вилоятида (2), Тошкент вилоятида (2) ва Наманган вилоятида (1) қайд этилган.
1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятидаги «қизил» ҳудудларда, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ҳам автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланишига рухсат берилди. Бунда, автотранспорт воситалари фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан — 10:00 гача, 17:00 дан — 20:00 гача) ҳаракатланиши кўзда тутилган.
Солиқ тўлашдан вақтинча озод қилинаётган тадбиркорлар, сони оширилаётган нафақахўрлар, аэропортлар, бозорлар ва ташкилотлардаги фитобарлар, акциз солиғи олинадиган янги турдаги тамаки маҳсулотлари ва бошқалар — 1 июндан кучга кирадиган ўзгаришлар.
Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка — юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 инфекциясидан вафот этганлар сони 15 нафарга етди.
Асакадаги UzAutoMotors компаниясига ишга жойлаштириш учун 31 кишидан 42 минг доллар олган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида коронавирусда гумонланаётган шахс кўплаб беморлар билан мулоқотда бўлгани учун туман ҳудуди тўлиқ карантинга олинди.
Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 3546 тага етди. «Ўрикзор» бозори сотувчисининг ўғли ва қизига ҳам инфекция юқтиргани маълум қилинди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 3523 тага етди. 9 та ҳолат Тошкентда аҳоли орасида қайд этилди.
Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг