Ўзбекистонлик ҳайдовчи Санкт-Петербургда 50 нафар йўловчини ёнаётган автобусдан эвакуация қилди. Жабрланганлар йўқ.
Фарғона вилоятида учинчи синф ўқувчиси ўн биринчи синф ўқувчиси томонидан зўрланди.
Адлия вазирлиги Фарғона ҳокимининг бир нечта хусусий мулкни ҳокимият захирасига олиш тўғрисидаги қарорини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритди.
Тошкентда «Умид» жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро анжумани ўтказилади. Улар мамлакатни демократлаштириш, таълим, сармоявий иқлим ва бошқа масалаларни муҳокама қилади. Сўнгра таклифлар тегишли давлат органларига тақдим этилади.
Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш станцияларида газ ҳисоблаш ускуналарига таъсир кўрсатиш орқали 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди.
Президент имзолаган қарорга кўра, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими 2019−2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилади.
«Тошкент-Олмалиқ» йўлида уриб юборилган пиёда вафот этди, ҳайдовчи қидирилмоқда. Аввалроқ Жиззах вилоятида йўлда ётган аёлни машиналар босиб кетган эди.
Эрталаб Жиззах вилоятида кичик зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари Жиззах, Самарқанд ва Гулистонда сезилди.
Декабрдан Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Душанбе раиси Рустам Эмомали шаҳарни бошқариш ва инфратузилмаларни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш тўғрисидаги мулоқотни йўлга қўйишга келишди.
Марғилон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Элёр Тўхтаматов ўз уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди, дея хабар қилди Бош прокуратура.
Афғонистонда содир бўлган зилзила Самарқанд, Қарши ва Термизда ҳам сезилди.
Президент томонидан имзоланган қонунга асосан волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолиятини олиб бориш мумкинлиги белгиланди.
Қизил китобга киритилган вишилдоқ оққуш жасади билан суратга тушган эркак қидирилмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) вазифалари янгиланди. Агентлик ҳузурида Маслаҳат кенгаши ташкил этилади ва медиамарказ очилади.
Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда аҳоли газ ва электр энергияси йўқлиги сабабли йўлларни тўсиб қўйди.
«Миллий банк» унитар корхонадан акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари сотилади.
Uzbekistan Airways 31 декабрдан 2 январгача муддатда ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди.
Дам олиш кунларида ҳароратнинг совиши кутилмоқда, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати + 7… + 12 даражагача тушади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг