Президент Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди.
Бухорода эр-хотин юк машинаси уриб юбориши натижасида вафот этди. Улар пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган.
Ўзбекистонда аккредитациядан ўтмаган бешта Россия олий таълим муассасаси ўқув йили бошланганига уч ой бўлганига қарамасдан, ноқонуний равишда 2019/2020 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилди.
Зокир Бозоров Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Москвада оммавий муштлашув содир этгани учун 10 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Низо ҳаваскор футбол мусобақасида қоидалар бузилгани сабабли келиб чиққан.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 24 та ОТМни аттестациядан ўтказди. 47,1 фоизи аттестациядан ўтди, 54,2 фоизи — шартли равишда ўтган бўлса, битта ОТМ ўта олмади.
2020 йил 1 январидан Тошкентда, 1 августдан эса Нукус ва вилоятлар марказларида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.
Татаристон президенти Рустам Минниханов амалий ташриф билан Самарқандга келди. Унинг президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашиши кутилмоқда.
1 декабрдан кучга кирадиган ўзгаришлар — IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишнинг пулли бўлиши, грант ютган ходимларнинг рағбатлантирилиши, тракторчи-машинист гувоҳномасининг янги намунаси ва бошқалар.
Тошкентда ташкил этилган 89 та ҳуқуқий маслаҳатхонада сешанба кунлари тергов органлари ходимлари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади.
Марказий банк 2020 ва 2021−2022 йиллар учун пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини эълон қилди. 2020 йилда ЯИМ ўсиш суръатлари 5,2−5,5 фоиз, 2021−2022 йилларда эса 5,5−5,8 фоизгачани ташкил этиши прогноз қилинмоқда.
Ҳафта совуқ бўлади — кундузи ҳаво ҳарорати +3 даражагача илийди, тунги ҳарорат эса баъзи ҳудудларда -12 даражага тушиши мумкин. Ёғингарчилик кутилаётгани йўқ.
ТИВ Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консулхоналари қошида ташкил этилган сайлов участкалари рўйхати ва манзилларини эълон қилди.
Invest in Samarkand форуми якунлари бўйича 1,7 млрд доллардан ортиқ 234 та келишув битимлари имзоланди. Вилоятда «Реал Мадрид» Футбол академияси, аттракционлар ва IMAX кинотеатрли истироҳат боғи очилади.
Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Баҳодир Абдувалиев Тошкент прокурори ўринбосари этиб тайинланди.
Оренбург вилояти ҳудудида микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс президент Шавкат Мирзиёевнинг ОАВни ҳимоя қилиш борасидаги сўзларини олқишлади.
Полковник Ҳамдам Қаршиев мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
ИИВ тузилмасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди — икки нафар вазир ўринбосари, ЙҲХББ, МваФРББ, ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси раҳбарлари ўзгарди.
ИИВ Қоровул қўшинларининг собиқ қўмондони, генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг