Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда аҳоли газ ва электр энергияси йўқлиги сабабли йўлларни тўсиб қўйди.
«Миллий банк» унитар корхонадан акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари сотилади.
Uzbekistan Airways 31 декабрдан 2 январгача муддатда ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди.
Дам олиш кунларида ҳароратнинг совиши кутилмоқда, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати + 7… + 12 даражагача тушади.
Ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ортидан Ироқ бош вазири Адел Абдел Махди ўз истеъфосини сўради. Парламент унинг истеъфосига рухсат берди.
Наманган вилоятининг Поп туманида юк поезди 82 ёшли эркакни босиб кетди.
Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» Қибрайда 16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарлангани юзасидан икки хил баёнот берди. «Ҳудудгазтаъминот» оила аъзолари аслида овқатдан заҳарланганини маълум қилди.
10 ой ичида Ўзбекистонда 3337 та ОИВга чалиниш ҳолати қайд этилди. ОИВга чалинганлар сони эса 42 минг нафардан ошди.
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимияти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Зарар миқдори 55,8 млн сўмни ташкил этди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев давлатнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашувини қисқартириш кераклигини билдирди.
Қибрай туманида яшовчи 16 кишилик оила, жумладан 11 бола ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилди.
Молия вазири Жамшид Қўчқоров 2020 йил 1 июлгача вазирлик ва идоралар тасарруфидаги барча жамғармалар бюджет таркибига киритилишини маълум қилди. У бюджетдан ташқари маблағларни ўз хоҳишига кўра сарфлаш мумкин, деган фикр нотўғрилигини таъкидлади.
Самарқандда коммуникация қувурини ўтказиш ишларини олиб бораётган икки кишини тупроқ босиб қолди. Улардан бири вафот этди.
Қозоғистонлик тадбиркор, Forbes Kazakhstan ва Forbes Georgia ношири Арманжан Байтасов Forbes Uzbekistan журнали чоп этилишини маълум қилди. Илк соннинг март ойида нашр этилиши кутилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» «Туркманэнерго» билан 2019−2020 йилларда электр энергияси импорт қилиш юзасидан келишувга эришди. Компания энди чироқ камроқ ўчишига ваъда берди.
Бир ҳафта ичида 28 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган, 240 та жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди бош прокурор Ниғматулла Юлдашев.
Ўзбекистон ҳарбийларига Туркия Қуролли Кучларини Яқин Шарқда юзага келаётган вазият шароитида қўллаш тажрибаси тўғрисида сўзлаб берилди.
2020 йилдан бир куб метр ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларига 25 доллар миқдорида акциз солиғи жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни эса солиқлар ва божлардан озод қилиш таклиф этилмоқда.
Самарқанд шаҳри Суғдиёна мавзесида уй ичида қамалиб қолган, газ плитаси ўчирилмагани оқибатида ҳушини йўқотган 9 ёшли бола қутқарилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг