«Агар ижобий натижага эришилса, сиз тарихда қоласиз, мухлисларимизнинг орзуси ушалади». Футбол ассоциацияси президенти, ДХХ раиси Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига мурожаат билан чиқди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Самарқанд ва Қаршида байрам муносабати билан ўтказилган мушакбозликлар даврида очиқ майдондаги қуриган ўтлар ёнгани хабар қилинди.
Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ҳарбий қасамёд қабул қилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади. Солиқлар сони қисқариб, махсус солиқ режимлари бекор қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев клиник ўлим ҳолатидаги гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор Сергей Тобиасни медал билан тақдирлади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси ташкил этилади. Тизимли равишда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва олимларнинг янги авлодини тайёрлаш — унинг асосий вазифаларидан.
Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги («Ўзкосмос») агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фарғонада «Риштон» чегара божхона пости барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналарни ҳаракатланишлари учун ишга тушди.
Чет эллик сармоядорлар Жиззах вилоятида 1,1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги биимларни имзолади.
Самарқандда қутургани тахмин қилинаётган ит 15 киши, жумладан бир милиция ходимини тишлади.
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Damas автомобили ва Isuzu юк машинаси тўқнашуви натижасида уч киши ҳаётдан кўз юмди.
Тошкентда оғир аҳволга тушиб қолган аёллар учун Республика реабилитация ва мослаштириш маркази очилди. У бир вақтда 50 нафар аёлни қабул қилиб, уларга юридик, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокимини фахрий унвон, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлари ҳамда молия вазирини орденлар билан мукофотлади. Бошқа давлат хизматчилари ҳам тақдирланди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier халқаро нашриёт уйи мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Шерзод Кудбиев президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди.
Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Алишер Саъдуллаев иттифоқ раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
ТДЮУнинг собиқ ректори Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳиндистоннинг Minerva world of knowledge компанияси пойтахтнинг Сергели туманида уй-жойлар, янги университет ва бошқа объектлар қурилишига 500 млн долларлик сармоя киритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг