Вазирлар Маҳкамаси қарори билан янги ОТМ — Қўқон университети ташкил этилди.
Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун қабул бўйича давлат буюртмаси параметрларига қўшимча равишда алоҳида қабул кўрсаткичлари белгиланади.
Ўзбекистон умумтаълим мактабларида янги 2019−2020 ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни шаффофлик учун минимал талабларни бажармаётган давлатлар рўйхатига киритиб, вазирлик ва давлат компаниялари харажатлари ҳамда қарзларини шаффофлаштиришни тавсия қилди.
Янгибозор туманида ИИБ ходимлари томонидан жиноятда гумонланаётган фуқаронинг калтакланиши ва зўрлаш билан қўрқитилгани ҳақидаги хабар юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Бош прокуратура Гулнора Каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. У фуқаролар ва турли компания эгаларини зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, уларнинг мулкини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган.
Ўзбекистон Божхона кодексининг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Ҳужжатда «божхона божи», «божхона декларацияси» ва «тариф билан тартибга солиш чоралари» каби тушунчаларни қўллаш таклиф қилинмоқда.
Яқин кунларда Волгабўйидан кириб келган салқин ҳаво оқимлари мамлакат ҳудудини тарк этиб, ҳаво ҳароратининг бир оз кўтарилиши кутилмоқда.
Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторхон Тошхўжаев ташкилотга янги раҳбар этиб сайланди.
Ҳукумат қарори билан «Ғиждувон» ЭИЗ Когон шаҳри ва Когон туманидан 200 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер участкалари ҳисобига кенгайтирилади.
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Анаҳаймдаги UFC 241 турнирида промоушен президенти Дана Уайт билан кўришди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси бўйича ҳуқуқшунос таҳлили.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисини жорий йил 23 август куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг низомига кўра ҳайдовчи, йўловчи ва пиёдалар ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.
Тўрақўрғонда «MAN» автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган ҳайдовчи бир фуқаронинг уйига зарар етказди ва етказган зарарини қоплаб берди.
Президент фармони билан Мустақиллик байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 2 кун дам олади.
Навоийда ўғлининг машинаси жарима майдонига қўйилгани сабаб маст ҳолдаги ота ЙПХ инспекторига қўл кўтариб, унга жиддий тан жароҳати етказган.
Осиё тараққиёт банки ва Энергетика вазирлиги ўртасида лойиҳа қиймати 800 млн. долларга тенг фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир битим имзоланди.
18 август куни Жиззах, Самарқанд ва Қарши шаҳарларига яқин ҳудудда 2 баллик зилзила қайд этилди.
26−30 август кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқа фестивалининг янги логотипи тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг