Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Қаршидан Москвага самолётлар қатновини қайта тикламоқда.
Судочье кўлидаги ёнғинда қушлар ва ҳайвонлар зарар кўрмади, табиатга етган зарар миқдори 225,4 млн сўмга баҳоланмоқда.
Cайёр қабулда 6 нафар фуқаро жазони ўташ муассасасидан оиласи бағрига қайтарилди, 34 нафар шахс жазони ўташдан шартли равишда озод қилинди.
Автосаноат корхоналари учун ҚҚС имтиёзларининг бекор қилиниши бюджетга солиқ тушумини 443 млн долларга оширади. «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов компаниянинг молиявий аҳволи ҳақида маълумот берди.
«Газета.uz» сайтида 9 июль куни эълон қилинган «Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси қўлга олинди» сарлавҳали хабарда йўл қўйилган хато юзасидан.
«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасида UzAuto Motors компаниясининг янги Сhevrolet Onix седани ва бошқа моделларини маҳаллийлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотлар намойиш қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди раиси 3000 доллар миқдорида пора олишда айбланиб қўлга олинди.
Бухоро шаҳрида «Bukhara City» замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қибрай, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида саноат соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг боришига бағишланган йиғилишлар ўтказди.
Жаҳон банки иқтисодчиси Эскендер Трушин Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси тармоқлари жаҳон бозорида рақобатбардош экани ва қандай ёрдамга муҳтожлигини таҳлил қилди.
Қозоғистонда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактаблари орқали ягона мактаб формаси савдосини ташкил этиш тақиқланганлиги ҳақида эслатиб ўтди.
Жазирама иссиқ туфайли айрим темир йўл участкаларида тезликка чеклов жорий этилди.
Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.
Ирина Сайфутдинова Тошкент ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи лавозимига тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилгача автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини 250 мингдан 350 минг донага, экспорт ҳажмини камида 100 минг донага етказиш вазифасини қўйди.
10 июлдан Тошкентдаги «Абу-Сахий», «Бек Топи», «Ипподром» ва «Ўрикзор» бозорлари яқинида тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото- ва видеокамералар иш бошлайди.
«Лукойл» Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида реабилитация марказларини ўз ичига олган мактабгача таълим ташкилотларини қуради.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида инсон ўзак ҳужайралари банки ташкил этилади. Улардан саратон ва юрак қон-томир касалликларини даволашда фойдаланилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг