Республика бўйича 2018 йилда 1561 нафар турли тоифадаги мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Фуқаролари Ўзбекистонга кириш электрон визаларини олиши мумкин бўлган давлатлар рўйхати 76 тага кенгайтирилди. Кўп марталик электрон визалар жорий этилади.
Ўзбекистон чет элликлар учун янги виза тоифаларини — Vatandosh, Student visa, Academic visa, Medical visa ва Pilgrim visa жорий этади.
Президент тасдиқлаган туризмни ривожлантириш концепциясида ички ва халқаро авиақатновлар, темир йўл ва автомобиль ташувларини ривожлантириш кўзда тутилган.
1 мартдан Ўзбекистонда тасвирга олишни тақиқловчи белги йўқ ҳар қандай жойда фото ва видеотасвирга олишга рухсат берилади.
Ўзбекистонда меҳмонхона хизматларини кўрсатишда прописка ва никоҳ гувоҳномаси талаб қилинмайди.
ФВВ ис гази нимаси билан хавфли экани ва ундан заҳарланмаслик учун зарур чоралар ҳақида маълумот берди.
Тошкентда арзон уйлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган «Пойтахт банк» Марказий банк лицензиясига эга бўлди.
Январь-февраль ойларида Тошкент автобус саройлари 60 да ортиқ MAN ва SAZ LE 60 автобусларига эга бўлади.
Янги йилдан Тошкентда хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш бошланди. Вилоятларда расмийлаштириш ишлари душанба кунидан бошланиши лозим.
ЖИЭББ ҳузуридаги озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга масъул ҳисобланган Пробация хизматига бошлиқ тайинланди.
Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида илк маротаба 24 та терма жамоа қатнашаётган футбол бўйича Осиё кубоги старт олади.
Ўзбекистонда монополияга қарши мустақил алоҳида орган ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Эл-юрт умиди» жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар учун ОТМга киришда алоҳида квоталар ажратиш таклиф этилмоқда.
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида яшаган Б.Ш.нинг уйида содир бўлган ёнғин натижасида хонадон эгаси вафот этди.
Фарғонада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига, шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига хизмат автомашиналари топширилди.
«Сирдарё» чегара божхона пости орқали 30 хил турдаги, жами 48 дона парфюмерия маҳсулотларини олиб ўтмоқчи бўлган шахс фош этилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири 2019 йилда Ўзбекистонда олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга етказилишини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг