ЎзА пойтахтдаги «Сергели ярмаркаси» ёпилишидан 1,5 минг киши ишсиз қолгани, давлат ғазнаси кунлик 15 млрд сўмлик тушумдан маҳрум бўлгани ҳақида танқидий мақола эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев БМТнинг собиқ бош котиби, ҳозирда Яшил тараққиёт глобал институти ассамблеяси ва Халқаро олимпия қўмитасининг Этика бўйича комиссияси раҳбари Пан Ги Мунни қабул қилди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Исузу» автобуси йўл четига ёнбошлаб қолди, бир киши жароҳатланди.
Мурод Хонтўраевга қилинган ҳужум тафсилотлари ошкор бўлди: 6−8 нафар ниқобланган номаълум шахслар унинг офисига бостириб кириб, ўткир буюмлар, арматура, резина тўқмоқ ва пневматик қурол билан унга ҳужум қилган.
Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва илиқ ҳаво ҳукмрон бўлади, бироқ қишнинг биринчи кунлари анча совуқ келади, қор ёғиши мумкин.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти двигателига қуш урилгани сабабли Истанбулдан Тошкентга уча олмади.
Тошкентнинг Яккасарой туманидаги болалар боғчасидаги ёнғинга кондиционер электр симларида қисқа туташув сабаб бўлди. Жабрланганлар йўқ.
27 ноябрь кечаси Тошкентда кинофестивал ўтказилиши муносабати билан бир нечта кўча вақтинча ёпилади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогасининг биринчи куни авто ва зирҳланган танклар колоннаси марши бўлиб ўтди.
Жисмоний ва юридик шахсларга лицензия асосида ер қаъри участкаларидан қимматбаҳо металларни қазиб олишга рухсат берилади.
Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси муддатидан олдин кетма-кет учинчи марта Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Шавкат Мирзиёев Санк-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга ташриф буюрди.
БМТ шафелигида Оролбўйининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишда мувофиқлаштирилган ёндашувни таъминлаш бўйича жамғарма ташкил этилмоқда.
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларни мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш белгиланди.
«Тошкент — Казань — Тошкент» халқаро автобус йўналиши масофаси 2651 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этади.
Француз компаниялари консорциуми Чорвоқ сув омборидаги сайёҳлик зоналарини ободонлаштириш бўйича лойиҳани ишлаб чиқади.
Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев «Тошкент» савдо маркази яқинида пичоқланди ва шифохонага ётқизилди.
Украина президенти Пётр Порошенко Керчен бўғозида Украина ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари иштирокидаги ҳодиса муносабати билан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишни қўллаб-қувватлади.
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини нотўғри давлат рўйхатидан ўтказган органлар етказилган зарарни қоплайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг