«Тошкент — Казань — Тошкент» халқаро автобус йўналиши масофаси 2651 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт 43 соатни ташкил этади.
Француз компаниялари консорциуми Чорвоқ сув омборидаги сайёҳлик зоналарини ободонлаштириш бўйича лойиҳани ишлаб чиқади.
Аралаш жанглар устаси Мурод Хонтўраев «Тошкент» савдо маркази яқинида пичоқланди ва шифохонага ётқизилди.
Украина президенти Пётр Порошенко Керчен бўғозида Украина ва Россия ҳарбий-денгиз кучлари иштирокидаги ҳодиса муносабати билан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишни қўллаб-қувватлади.
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини нотўғри давлат рўйхатидан ўтказган органлар етказилган зарарни қоплайди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Шеробод туманида спорт қуроли ва унинг ўн тўрт дона ўқини ушлаб қолди.
Ўзбекистон ХТВ БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда болаларни мактабга қабул қилиш жараёнини рақамли трансформацияси лойиҳасини амалга оширишни бошлади.
Божхонада йўлаклар тизими жорий этилади, Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг товар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви учун сарфлайдиган вақти божхона постлари ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади.
«Агробанк» илғор хорижий банк тажрибаларни жорий этиш учун хориждан малакали мутахассисларни жалб этади.
Саудия Арабистони қироли Ўзбекистон элчиси билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
Ўзбекистонга кирувчи хорижий автомобиллар ойналари тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун йиғим миқдори 15 АҚШ долларини ташкил этилиши кутилмоқда.
Қозоғистонда ишлаб, паспортини олдириб қўйган фуқаро чегарани бузиб Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди ва судга тортилди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси мутахассислари Халқ табобати марказининг очилиш маросимига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказишди.
Ўзбекистон Марказий банки 1994−2009 йилларда чиқарилган олтин ва кумуш эсдалик тангаларини сотувга қўйди.
Президентнинг «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди.
Қашқадарё вилоятида Lacetti автомобилининг ҳарбий юк машинаси билан тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.
8 декабрдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади.
Ўзбекистон президенти фармойишига мувофиқ, эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари тревогаси кўтарилди.
Аёллар ўртасидаги «CAFA Womenʼs Championship 2018» мусобақасида Ўзбекистон Афғонистонни 20:0, Тожикистонни 11:0 га ютди.
Жиззах вилоятида Cobalt автомобилининг маст ҳайдовчиси йўл-патрул хизмат инспекторини уриб юборди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг