Будапештда ўтказилган «First Saturday GM» халқаро турнирида Жавоҳир Синдоров учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.
Самарқандда Оролбўйи бўйича форумда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи Халқаро инновация маркази ташкил этилаётгани эълон қилинди.
Президент қарори билан Бухоро вилоятида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлари негизида кичик саноат зоналари пайдо бўлади.
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида Брайл ёзувида чоп этишга мўлжалланган кичик босмахона очилди.
Ноябрда турк шифокорлари — бепуштлик ва онкологик касалликларни даволаш бўйича мутахассислар бепул тиббий кўрикларни ўтказади.
Константин Акулов «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» акциядорлик жамиятининг бош директори этиб тайинланди.
Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини пахта йиғим-терими ҳамда турли мажлисларга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилди.
Жакартада ўтказилган III Параосиё ўйинлари иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга қайтиб келди.
Хонанда Азиза Ниёзметова 46 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги АЭС қурилишида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий кутубхонасида «Infolib Uzbekistan» VII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигига старт берилди.
Ахборот-комлмуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Салом Самадов Тошкент вилоят прокурори лавозимига тайинланди.
Кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Йил бошидан буён Тошкентнинг доимий яшовчи аҳолиси 1,3 фоизга кўпайиб, 2,5 миллион кишини ташкил этди.
Қорақалпоғистонда Nexia автомобилининг трактор тиркамасига бориб урилиши оқибатида олти киши, жумладан икки бола ҳаётдан кўз юмди.
Ҳоким Баҳодир Бобононазаров Тойлоқ туманидан 4650 нафар аёл хорижга ишлашга кетганини маълум қилиб, бунга йўл қўйган «ориятсиз» эркакларни танқид қилди.
Давлат хизматлари агентлиги Genesis Innovation биносини реконструкция қилиш учун зарурий хужжатларни расмийлаштиршдаамалий ёрдам кўрсатди.
Шаҳрисабз туман ХТБ бош ҳисобчиси қўшиб ёзиш ва бошқа камчиликларни яшириш учун 2500 доллар пора бераётганда ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг