Сирдарёда Жанубий Корея компанияси иштирокидаги саноат зонасида 100 дан зиёд ишлаб чиқариш корхонаси ва ишчи-ходимлар учун аҳоли пункти қурилади.
Бўз тумани ички ишлар ходимларининг бир нафар фуқарони ҳақоратлагани ва унинг қўлидан тортиб ички ишлар биносига олиб кирмоқчи бўлганлиги ҳолати бўйича расмий баёнот.
2018 йилнинг 20−22 июль кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон ота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Макаода ўтказилаётган дзюдо бўйича кадетлар ўртасида Осиё кубогида ўзбекистонлик спортчилар 4 медаль, хусусан учта олтинни қўлга киритди.
ХТВ Австрия фуқароси, Йель университети битирувчиси, Goldman Sachs собиқ таҳлилчиси Игорь Митчкани маслаҳатчи сифатида жалб қилди.
Тошкентдаги барча дарахтларни инвентаризациядан ўтказиш, янгиларини экиш режасини қабул қилиш, кўчатхоналар ташкил этиш ва шаҳарни яшил камар билан ўраш таклиф қилинди.
25 ёшли актриса Фарангиз Режаметова пиёдалар ўтиш йўлагида автомобиль уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди.
Президент илм-фан ва олий таълим соҳаси ходимлари меҳнатига тўловлар ҳажмларини ошириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
«МИФИ» Миллий ядро тадқиқотлари университети (Россия) филиали илк талабаларни келгуси йилдан қабул қилишни бошлайди.
МАК Урганчдаги авиақатновларни бекор қилди, парвозлар Нукусга ва Нукусдан амалга оширилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Тошкент ҳокими в. б Жаҳонгир Ортиқхўжаевга арзон уй-жойлар нархи бўйича депутат сўрови юборди.
Тошкент ҳокимияти ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши пойтахт герби бўйича очиқ танлов ўтказади.
Террористик фаолияти учун 2000 йилдан буён қидирувда бўлган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга қайтарилди.
Нукус прокуратураси Савицкий музейида сурат ва экспонатларнинг шикастланиши сабабларини аниқлаш учун экспертиза тайинлади.
Президент Тошкентнинг Сергели тумани «Чоштепа» МФЙ ҳудудида бунёд этилаётган 72 та 7 қаватли уйнинг қурилиш майдонига ташриф буюрди.
18 июль куни тунда Мирзо Улуғбек туманида бешта машинанинг рақами ўғирланди. ИИББ гумонланувчи ҳақида маълумотлар борлигини ва ушлаш чоралари кўрилаётганини хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманига ташриф буюриб, ер усти метроси қурилишининг бориши билан танишди.
Шавкат Мирзиёев Ядро физикаси институтида Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан мулоқот қилди.
22 июль куни тонгда профессионал рингда фаолият олиб бораётган Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг