Янгийўлда, Тошкент вилоятининг Пискент ва Қуйичирчиқ туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарди.
Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари ва олти вилоятда ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг янги бошлиқлари тайинланди.
Тошкент прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари қўлга олинди, уларнинг хонадонлари тинтув қилинди.
«Қора дори — 2018» тадбири жараёнида гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланиши бўйича қарийб 700 та ҳолат аниқланиб, 550 киши қўлга олинди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Парижда ЮНЕСКО билан ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказмоқда
АҚШнинг БМТ ҳузуридаги вакили мамлакатнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни «инсон ҳуқуқларини мазахга айлантирувчи ташкилот» деб атади.
Ўзбекистон жамоаси илк марта қизлар учун Technovation Challenge 2018 халқаро технологик танлови финалига чиқди.
«Ватанпарвар» ташкилоти шўъба корхонаси бошлиғи ўринбосари машғулотларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун пора берилаётганда ушланди.
Тошкент жамоат тартибини таъминлаш кучларининг куну тун патруллик қилиш тартибига ўтмоқда. Барча маҳаллаларда жамоат патрул гуруҳлари ташкил этилади.
Самарқанддаги сунъий аборт билан шуғулланган Sam so’zani plus хусусий шифохонаси лицензияси тўрт марта бекор қилинган, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Сенегал мундиалнинг кучли жамоаларидан бири бўлган Польшани мағлуб этди.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари 24 фоизга, бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақлари эса 10 фоизга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон вилояти этиб қайта номланди, Чимкент республика аҳамиятига эга шаҳар мақомига эга бўлди.
Равшан Эрматов ЖЧ-2018 доирасидаги Хорватия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради. Бу унинг мундиаллардаги 10-ўйини бўлади ва ўз рекордини янгилайди.
Япония термаси Колумбия устидан тарихий ғалабани қўлга киритди. Бу мундиал тарихида Осиё жамоаларининг Жанубий Америка жамоалари устидан эришган биринчи ғалабадир.
Биринчи чоракда Ўзбекистонга Россиядан 726 млн доллар жўнатилди.
Эндиликда Парламент юқори палатаси Ислом Каримов кўчасидаги 9-уйга жойлашади.
19−21 июнь кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжудлиги маълум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат хизматларининг катта қисмини аутсорсингга ёки хусусий секторга бериш ғояси ҳақида гапирди.
Ўзбекистон ТИВ аввал Халқ банкининг бош идораси жойлашган бинога кўчмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг