Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Таййип Эрдоған Бухорога ташрифи аввалида Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўзбекистон ва Туркия Хўроб ва Айдим-Жетимтау олтин конлари ҳамда Саритоу олтин майдонини биргаликда разведка қилади.
Афғонистон пойтахтидаги икки портлаш оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, улар орасида 9 нафар журналист ҳам бор.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, концлагерларнинг вояга етмаган асирлари, Ленинград блокадаси пайтида ишлаган фуқаролар бепул озиқ-овқат ва кийим-кечаклар илан таъминланади.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари реабилитация марказларида ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатилади. У ердан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар «Саховат» уйларига юборилади.
«Эртанги кунни фақат тадбиркорларга ишонаман. Шунинг учун қарор қилдим: тадбиркор — Тошкент ҳокими», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда турк тадбиркорлари инвестициялари ва ҳуқуқлари ҳимоя остида эканини маълум қилди. «Ўртамизда ишончсизлик ва совуқчилик бор эди, лекин биз бирлашиб, ушбу музни эритиб юбордик», — деди у.
Бухоро вилоятида 49 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди, 4 киши шифохонага ётқизилди.
Ўзбекистон ва Туркия икки давлат раҳбарлари раислигидаги Стратегик шериклик олий кенгашини тузади.
Тошкент ҳокимияти Халқлар дўстлиги майдони реконструкция қилиниши муносабати билан вақтинчалик ноқулайликлар ҳақида огоҳлантирди.
Ўзбекистонлик спортчи қизлар синхрон сузиш бўйича Токиода ўтказилган FINA Жаҳон серияси босқичида совриндорлар қаторидан ўрин олди.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг кенгайтирилган таркибдаги музокараларида савдо айланмасини 5 млрд долларга етказиш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Миллий авиакомпания парки май ойида учинчи «Орзу лайнери» билан тўлдирилади.
Тошкентнинг Сергели туманидаги мактаб яқинида топилган граната машғулотлар учун мўлжалланган ўқув гранатаси бўлиб чиқди.
Марказий банк қайта молиялаш ставкасини иқтисодиётдаги мавжуд ва кутилаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда йиллик 14 фоиз миқдорида қолдирди.
Тошкент патруль-пост хизматлари ходимлари шаҳарда мотороллерларда патруллик қилишни бошлади.
Ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингдаги 12-ғалабасини қўлга киритиб, WBA International чемпионлигига эга бўлди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Бу йил Тошкентдаги фавворалар 1 майдан аввалроқ иш бошлади. Улар Туркия президентининг давлат ташрифи бошланиши муносабати билан ишга туширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг