Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманининг собиқ ҳокими Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокими бўлди.
ИИВ когонлик фуқародан товламачилик йўли билан ярим миллион долларни олиб кетган гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди. Уларнинг уч нафари Қозон шаҳрига қочишга улгурди.
Қирғизистон президенти девонининг собиқ раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев мамлакат бош вазири бўлди.
Тошкент иккиламчи квартира бозоридаги ўртача нархлар мартда 3 фоизга қимматлашди.
Ўқувчини оёқ кийими билан калтаклаган урганчлик коллеж ўқитувчиси ишдан бўшатилди.
Ўзбекистон президенти ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан «амнистия» эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
ИИВ ЙҲХББ янги автомобиль рақамлари жорий этилиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.
«Ўзсаноат» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияларининг собиқ раҳбари Улуғбек Розуқулов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси бўлди.
Zira.uz дан мавсумий маҳсулотлардан пишириш мумкин бўлган таомлар тўплами.
Шавкат Мирзиёев Мигел Марио Диас-Канелни Куба Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Владимир Путинга табрик йўллагани ва Қандим газни қайта ишлаш заводини ишга туширишда Россия делегацияси иштироки учун миннатдорчилик билдирди.
23−24 апрель кунлари Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
Давлат молиявий назорат бошқармаси биринчи чоракда 5,1 млрд сўмнинг талон-тарож қилингани ва ўғирлангани, 24,8 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар қилинганини аниқлади.
Шавкат Мирзиёев «Навоийазот» корхонасида амалга оширилаётган умумий қиймати 1,7 млрд долларлик йирик лойиҳалар билан танишди.
Тошкентда ноябргача синов тариқасида фуқароларга паспорт ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ўрнига ID-карталар бериш бошланади.
Прокуратура органлари биринчи чоракда 65,8 минг фуқарони, жумладан 634 кишини бевосита Бош прокуратура раҳбарияти қабул қилди.
Адлия вазирлиги ва БМТТД уч йиллик «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» лойиҳасини амалга оширади.
Тошкентда кўп йиллар давомида маъмурий биноларни ўраб турган панжаралар олиб ташланмоқда.
Биринчи чоракда маъмурий судлар томонидан ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қарийб 85 минг ишнинг катта қисми йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари билан алоқадор.
Меҳнат кодекси судланган шахсларни ишга қабул қилишни рад этишни тақиқловчи меъёр билан тўлдирилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг