Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси биринчи чоракда 107 минг кишига кўпайиб, 32 миллион 763,7 минг кишига етди.
Икки ўсмир «ВАЗ-2101» автомобилини олиб қочиб, бетон тўсиққа бориб уришди, иккиси ҳам шифохонада.
ИИВ якшанба куни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида содир бўлган учта йирик ЙТҲда тўққиз киши вафот этганини маълум қилди.
Тошкент Жанубий вокзалида поездлар қатнови жадвали эълон қилинди. Аввал улар Шимолий вокзалдан қатнар эди.
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
«Ҳеч қандай ривожланиш бўлмади. Илмдаги 90-йиллардаги шароитимиз ҳозиргига нисбатан юз карра яхши эди», — деди президент олимлар билан бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда.
Ўзбекистонда Нанотехнологиялар маркази ташкил этилади. Унда жамоавий фойдаланиш лабораториясини ташкил этиш режалаштирилган.
Туркияда иккинчи марта Hestourex соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик шифокорлар ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон бокс серияси мусобақасида венесуэлалик рақибларини мағлубиятга учратиб, плей-оффга чиқди.
Ўзбекистон Тожикистонга газ етказиб беришни қайтадан йўлга қўйди. Табиий газ экспорти бўйича шартнома Ўзбекистон президентининг март ойида Душанбега ташрифи вақтида имзоланган эди.
Абдулла Арипов ва Сапар Исаков телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқаросининг ўлимига олиб келган ҳодисани муҳокама қилди.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Nexia ва Cobalt тўқнашуви натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.
Файзулла Қосимов ИИВ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкентдаги Мирзо Улуғбек кўчасида ҳаракат йўналишларини ажратиб турувчи тўсиқлар олиб ташланмоқда.
Чегарани ноқонуний кесиб ўтган Қирғизистон фуқароси ўзбек чегарачилари томонидан отилган ўқдан ҳалок бўлди. Тергов ҳаракати олиб борилмоқда.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида буйрак кўчириб ўтказиш операцияси ўзлаштирилди.
Zira.uz дан тез ва осон тайёрланиладиган таомлар.
7−8 апрель кунлари Ўзбекистон бўйла вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда жала ёғиши мумкин.
Сентябрдан Тошкентда яна бир Жанубий Корея университети филиали иш бошлайди.
Андижон вилоятидаги болалар боғчаси мудираси ва бир қанча ходимлари тарбиячиларга тушлик ўз вақтида берилмагани билан боғлиқ ҳодисадан сўнг вазифасидан озод қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг