Тошкентда Жанубий Корея фуқаросига босқинчилик уюштирилди. Ҳужум қилган шахс қўлга олинди.
Мураббий Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон термасини БАА билан ўртоқлик учрашувига олиб боради.
Агриппина Шин яқинда ташкил этилган Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқотда ўзбек-қирғиз чегараларининг қолган участкаларига оид тегишли шартномани имзолаш жараёнини тезроқ якунлашдан ҳар икки томон манфаатдор эканлигини тасдиқлашди.
Ўзбекистон ҳарбийлари разведкачиларнинг халқаро мусобақасида илк бор иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида кучли шамол вақтида дарахт шохи қулаши натижасида бир аёл ҳаётдан кўз юмди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги қиймати 100 млн доллардан зиёдроқ дастлабки икки лойиҳани молиялаштиришни тасдиқлади.
Ўзбекистон делегациясининг Эронга ташрифи доирасида 7,5 млн долларлик аҳдлашув баённомаси ва 25,5 млн долларлик маҳсулотлар етказиб бериш бўйича битим имзоланди.
Корейс томони пойтахт аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш учун консультант сифатида таклиф этилди.
Тошкентдан вилоятлардаги тиббиёт марказлари раҳбар лавозимларига 130 нафардан зиёд мутахассислар юборилди. Хориждан Ўзбекистонга 50 нафардан ортиқ соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари қайтиб келди.
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тўлов ҳажми энг кам ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида белгиланди.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини бошқаришни оптималлаштириш мақсадида «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдингини тугатишга қарор қилинди.
Легаллаштириш лозим бўлган ҳужжатларни тасдиқлаш учун эндиликда ҳар қандай нотариал идорага мурожаат қилиш мумкин.
«Бектемир» блокпостида Nexia автомобилида 3,6 кг миқдоридаги марихуана аниқланди.
Участка солиқ инспекторлари фуқаролар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашлари учун тўлов терминаллари билан таъминланади.
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари 2018−2019 йилларда ҳамкорлик дастурини имзолади.
Тошкентда ҳалқа темир йўли қурилиши ўрнига эстакадали ер усти метросини ётқизишга қарор қилинди.
Ўзбекистонда вояга етмаганларга энергетик ичимликларни сотишни тақиқлаш ва улар рекламасини чеклаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ва Қатар футбол ташкилотларининг ҳамкорлиги ЎФФнинг кадрлар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишда ижобий ёрдам беради, деди федерация раҳбари Умид Аҳмаджонов.
Асал маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2017 йилдаги 15,4 минг тоннадан 2021 йилга бориб 23,7 минг тоннагача ошади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг